Асадов Рустам Муминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз тили содда гап қурилмаларида моновалентли ва поливалентли компонентларнинг синтаксем таҳлили», 10.00.04–Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fil.228.
Илмий раҳбар: Усмонов Ўрал Усмонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FiI.21.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор; Эргашева Гули Исмоил қизи, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: синтактик сатҳда валентлик назариясига аниқлик киритиб, инглиз тили содда гап таркибидаги моновалентли ва поливалентли компонентларни синтактик алоқалар базасида юнкцион моделлар ёрдамида аниқлаш, компонентларга ва синтаксемаларга ажратиш ҳамда улар ифодалаган синтаксемаларни жадвалларда ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моновалентли ва поливалентли компонентларнинг содда гап синтактик сатҳидаги ўрни аниқланган ва бу позицияга кўра уларнинг бошқа компонентлар билан синтактик алоқалари юнкцион модел ёрдамида очиб берилган;
инглиз тили содда гап қурилмаларида синтактик сатҳдаги валентлик тушунчасига аниқлик киритилиб, синтактик валентликни аниқлаш тамойиллари ишлаб чиқилган;
содда гап таркибида иштирок этган синтактик бирликларнинг дифференциал синтактик-семантик белгилари субстанциаллик, процесуаллик, квалификативлик каби категориал ва нокатегориал белгилар асосида гапларнинг синтаксем таркибини очиб бериш орқали аниқланган;
содда гап таркибида моновалентли ва поливалентли компонентларнинг синтактик ўрнига кўра ифодалаган синтаксемаларининг ҳар бири синтактик сатҳда алоҳида тил материали сифатида тадқиқот объекти бўлиши мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз тили содда гап қурилмаларида моновалентли ва поливалентли компонентларни синтаксем тадқиқ этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз тили содда гап қурилмаларини моделлаштириш ва синтаксемаларга ажратиб таҳлил қилиш усулларидан олинган натижаларидан ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 февралдаги 89-03-633-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий қилиш мазкур лойиҳа доирасида нашр этилган «Структур синтаксис асослари» монографиясида синтактик бирликларнинг категориал ва нокатегориал белгиларини аниқлашга хизмат қилган;
синтактик валентликни аниқлашда қўлланилган юнкцион ва компонент моделлардан QAPD 530786-TEMPUS-1-2012-1-NL-TEMPUS-SMHES рақамли TuCAHEA – «Марказий Осиё олий таълим кенглигини яратиш йўлида структурал адаптация ва таълим сифатини ошириш» номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 февралдаги 89-03-633-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида ўқитувчилар касбий маҳоратини ошириш, таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ва ўқув дастурлар яратишга хизмат қилган;
тадқиқотда ишлаб чиқилган категориал ва нокатегориал белгилар ва синтаксемалардан олинган натижалардан Ўзбекистон Ветеринария илмий-тадқиқот институти томонидан 2010-2012 йилларда амалга оширилган USDA CRDF UZB-2-31021-TA-09 рақамли «Идентификация возбудителей пастереллёза крупного рогатого скота, создание вакцины против пастереллёза и испытание её эффективности в условиях производства» номли хорижий грантида ҳамда 2015-2017 йилларда олиб борилган KOIKA Uzbekistan project «Ҳайвонлар ва одамларда эхинококкоз касаллигининг олдини олиш ва қарши курашиш» мавзусидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил, 26 мартдаги 02/13-260-сон маълумотномаси). Натижада расмий ва норасмий матнларни инглиз тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилишда тўлиқ муқобилликка эришишга хизмат қилган.