Гуламов Олимжон Мирзахитовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий ва тарқалган қизилўнгач саратони билан хасталанган беморларда хирургик тактика ва ҳаёт давомийлигини тахминлаш омиллари», 14.00.27 – Хирургия, 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2017.3.DSc/Tib240
Илмий маслаҳатчи: Назиров Феруз Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Давидов Михаил Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДТ
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДТ ва Тошкент тиббиёт академияси қошидаги DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Байрамов Рамиз Бахтияр оглы, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупбеков Аброр Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги «Н.Н. Петров номидаги Онкология миллий тиббиёт тадқиқот маркази» ФДБМ
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:даволаш-ташхислаш тактикасини стандартлаштириш, яшаб қолиш ва ҳаёт сифати омилларини баҳолаш орқали маҳаллий тарқалган ва ёйилган қизилўнгач саратони бўлган беморларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг узоқ натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий тарқалган қизилўнгач саратонида эзофагоанастомозни шакллантириш усули ишлаб чиқилган бўлиб, у бирлаштирилаётган аъзоларнинг қон билан таъминланишини кучайтириб, операциядан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини камайтириши аниқланган;
маҳаллий тарқалган ва ёйилган қизилўнгач саратони бўлган беморлар яшаб қолиш прогнози омиллари стратификация қилинган;
маҳаллий тарқалган қизилўнгач саратони бўлган беморларда икки зонали лимфодиссекцияни бажарган ҳолда операция қилиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
ички лимфодиссекция лимфатик коллекторларни, жумладан, паратрахеал, трахеобронхеал, бифуркацион, параэзофагеал ва парааортал лимфа тугунларни плевра бўшлиғи қуббасидан диафрагмагача олиб ташлашни ўз ичига олиниши исботланган;
маҳаллий тарқалган қизилўнгач саратони бўлган беморларда талоқ, умумий жигар артериялари ва қорин ичи тармоғидаги қорин бўшлиғи юқори қаватидаги лимфа коллекторларининг қорин ичи лимфодиссекциясини бажаришдаги аҳамияти аниқланган;
қизилўнгач саратонининг резекция қилиб бўлмайдиган ва ёйилган босқичларини паллиатив даволашда эндоскопик аралашувларни (диатермотуннеллаш ва стентлаш) бажариш аҳамияти аниқлаштирилган;
EORTC-QLQ-30 сўровномаси ва қизилўнгач саратонига хос OES-24 модулини биргаликда қўллаш орқали операция қилинган беморларнинг ҳаёт сифати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ҚС бўлган беморларга юқори технологик жарроҳлик ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Қизилўнгач анастомозини шакллантириш усули» га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 03944-сон патент, 2009 йил). Маҳаллий тарқалган қизилўнгач саратонини жарроҳлик йўли билан даволашда янги усулни жорий этиш бирлашув жойидаги оқилона қон айланишини таъминлаш ва операциядан кейинги ўзига хос асоратларривожланиши эҳтимолини қисқартириш имконини берган;
«Маҳаллий тарқалган ва ёйилган қизилўнгач саратони бўлган беморлар учун жарроҳлик тактикасини танлаш методологияси» тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 октябрдаги 8 н-д/214-сон маълумотномаси). Даволаш дастурини жорий этиш яқин муддатларда ўзига хос асоратлар миқдорини 39,2% дан 14,8% гача қисқартириш ва шунга мос равишда ўлим кўрсаткичини 17,5% дан 6,8% га камайтириш имконини берган;
қизилўнгач саратони бўлган беморларга юқори технологик жарроҳлик ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон в Тошкент вилоятлари филиаллари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 октябрдаги 8 н-д/214-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Таклиф этилган комплекс даволаш усулини ҚС бўлган беморларда қўллаш узоқ ва яқин натижаларини яхшилаш ва кўрсатиладиган ёрдам сифатининг ижобий даражасини 50,0% дан 78,6%гача кўтариш имконини берган.