Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажонов Дилшод Собировичнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда қайта қуриш даврида маданий ҳаёт (1985–1991)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2017.1.PhD/Tar21.

Илмий раҳбар: Абдуллаев Равшан Маджидович, тарих фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тарих институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.06.01.2018. Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Махкамова Нодира Рахмоновна, тарих фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қайта қуриш даврида Ўзбекистондаги маданий ҳаётнинг ўзига хослиги ва хусусиятларини комплекс тарзда ҳар томонлама ўрганиш ҳамда замонавий концептуал ёндашувлар асосида очиб беришдан иборат.

IIIТадқиқотнинг илмий янгилиги: 

ХХ асрнинг 80-йилларида собиқ совет иттифоқида мавжуд бўлган иқтисодий-ижтимоий муаммолар ва мафкуравий тазйиқнинг сақланиб қолиши, маданиятни сиёсатлаштириш, соҳани молиялаштиришдаги муаммоларни Ўзбекистондаги маданий жараёнларга кўрсатган салбий таъсири аниқланган;

“қайта қуриш” даврида Ўзбекистонда миллий онгнинг ўсиши, маънавий ва маданий қадриятларни тиклаш ва уларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш натижасида юзага келган фаол маданий муҳитнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда республика зиёлиларининг бу борадаги фаолияти очиб берилган;

миллий маданиятнинг муҳим таркибий қисми бўлган ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши жараёнида ҳокимият ва жамият, зиёлилар ва бошқа ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги сиёсий ва мафкуравий зиддиятлар тарихий фактлар асосида кўрсатиб берилган;

“қайта қуриш” давридаги ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнларнинг Ўзбекистон адабиёти, театр ва киноматография ривожига таъсири кўрсатиб берилдиган, шунингдек бу жараёнда коммунистик мафкура ва миллийлик ўртасидаги юзага келган зиддиятнинг мураккаб жиҳатлари очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда қайта қуриш даврида маданий ҳаёт  мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Ўзбекистонда совет маданий сиёсатининг республика маънавий-маданий ҳаётининг турли йўналишлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатганлик жиҳатларидан ФА-Ф8-042-сонли “Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши тарихи (1985–1991 йй.)” (2007–2011) номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2018 йил 7 декабрдаги 3/1255-3206-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари қайта қуриш даврида мафкуравий тазйиқнинг сақланиб қолиши, маданиятни сиёсатлаштиришдаги муаммоларни Ўзбекистондаги маданий жараёнларга кўрсатган салбий таъсирини кўрсатиб беришга хизмат қилган;

ХХ аср 80-йилларининг иккинчи ярмида Ўзбекистон ССРдаги маданий жараёнлар ҳамда уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий воқеликда акс этиши масалаларидан “Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2018 йил 7 декабрдаги 3/1255-3206-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда миллий онгнинг ўсишини, маънавий ва маданий қадриятларни тикланиши ҳамда уларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш натижасида юзага келган фаол маданий муҳитнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish