Sayt test rejimida ishlamoqda

Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисобот аудитини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Iqt163.

Илмий раҳбар: [Маматов Зайнитдин Тулабоевич] иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Алиқулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисобот аудитини такомиллaштириш юзасидан таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисобот аудити бўйича жиддий хатоларга йўл қўйишни минимум даражага келтиришда аудиторлик фикрини шакллантиришнинг уч босқичли тизими ишлаб чиқилган;

акциядорлик жамиятлари аудиторлик текширувларида аудит амалларини тизимли қўллашда молиявий ҳисоботнинг бешта базавий элементларини аниқлаш таклифи ишлаб чиқилган;

акциядорлик жамиятларида аудиторлик текшируви сифатини оширишда аудиторлик далилларини олиш амаллари таркибига “ташқи тасдиқнома” ва “қайта текшириш” амалларини қўшиш таклифи ишлаб чиқилган;

акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга трансформациялашнинг бешта босқичи такомиллаштирилган ва бу жараёнда қўлланиладиган махсус ишчи счётлар режаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисобот аудитини такомиллaштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

молиявий ҳисобот аудити бўйича аудиторлик фикрининг шакллантириш босқичларини белгилаш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатасининг 2018 йил 17 февралдаги 20/01-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида аудиторлар томонидан текширув ўтказиш жараёнида ўз фикрини тизимли тарзда шакллантириш имконини бериб, сифатли аудиторлик хулосасини тузиш имкониятини яратган;

аудиторлик текширувларида молиявий ҳисобот элементларини аниқлаш бўйича илмий тавсияси “MEXMOST” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“MEXMOST”) АЖнинг 2018 йил 29 мартдаги 82-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклиф aмaлиётгa жорий этилиши натижасида молиявий ҳисоботда активлар, капитал, мажбуриятлар, даромад ва харажатларни таркиблаштирилган шаклда бир-бирига нисбатан жойлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш аудиторлик текширувларида молиявий ҳисобот элементларини унинг базавий таркиб бирлиги сифатида баҳолаш имконини берган;

аудиторлик далилларини олиш амаллари таркибини кенгайтириш бўйича  таклифлар Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатасининг 2018 йил 17 февралдаги 20/01-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифни aмaлиётгa жорий этилиши аудиторлик далилларини олиш имкониятини кенгайтиришга, аудиторлик далилларининг мослиги ва етарлилигини таъминлашга, аудиторлик хулосасининг объективлиги ва сифатининг ошишига хизмат қилган;

молиявий ҳисоботни халқаро стандартларга трансформациялаш босқичларини белгилаш ҳамда ушбу жараёнда махсус счётлар режасини қўллаш бўйича илмий тавсия “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ички аудит хизмати  (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ички аудит хизматининг 2018 йил 4 майдаги 28-сон маълумотномаси) ҳамда “Тошкент механика заводи” АЖ томонидан (“Тошкент механика заводи” АЖнинг 2018 йил 4 апрелдаги ДФ-58-сон маълумотномаси) амалиётда қўлланилган. Мaзкур тaклифни aмaлиётгa жорий этилиши молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги ва улардаги кўрсаткичларнинг аниқлигини таъминланиш ва молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга трансформация қилишда вақтни тежаш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish