Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Ҳабибулло Ибодуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

IУмумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув шароитида давлатнинг ахборот сиёсати (Ўзбекистон Республикаси мисолида)», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD.Siyos96.

Илмий раҳбар: Алимардонов Тўлқин Турдиевич, сиёсий фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017.S.01.08.

Расмий оппонентлар: Гаибназаров Шуҳрат Гаибназарович, сиёсий фанлар доктори; Қудратхўжаев Шерзодхон Тожиддинович, сиёсий фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида давлат ахборот сиёсатининг назарий методологик асосларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда давлатнинг ахборот сиёсатини ривожлантиришнинг янада самарали чора ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

глобаллашган ахборот маконида ахборот сиёсатининг миллий хусусиятлардан узилиб қолмаслиги ва глобал ахборот ресурсларидан фойдаланишда маънавий мезонлар устуворлигининг зарурати асосланган;

глобаллашув шароитида шахс, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг ахборот сиёсатини такомиллаштириш механизмларининг функционал, инструментал жиҳатлари асослаб берилган;

давлатнинг ахборот сиёсатидаги миллийлик, фуқаровий бирлик ва умуминсонийлик тамойилларининг давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини оширишга таъсири очиб берилган;

ахборот сиёсатини самарали амалга ошириш борасида қонунчиликка “ахборот сиёсати” тушунчасини киритиш, давлатнинг “ахборот сиёсати концепцияси”ни яратиш зарурати асосланган.

V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Глобаллашув шароитида давлатнинг ахборот сиёсати бўйича олинган натижалар асосида:

геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама таҳлил этиш, интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари бўйича натижалардан Республика маънавият ва маърифат марказининг “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар” дастурининг V боби “Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият”, наркобизнес ва бошка таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар” қисмининг 42-бандида белгиланган интернет майдонида ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали курашишни таъминлаш мақсадида Марказ ва ҳудудий бўлинмалар, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий масалалар бўйича масъул ходимлари иштирокида “Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари” мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий семинар-тренинглар ташкил этишда кенг фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 20 июлдаги 01/09-846-сон маълумотномаси). Натижада Марказ фаолиятида ахборот-мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш борасидаги фаолиятининг сезиларли даражада такомиллашуви кузатилган;

ахборот сиёсатини амалга оширишнинг самарали механизмлари юзасидан мавжуд қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялари “ахборот сиёсати концепцияси”нинг лойиҳаси яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 27 июлдаги 05-2698-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритиш, қонунларда ахборот сиёсати тушунчасига аниқ таъриф бериш, масъул давлат органларининг ваколат ва вазифаларни ҳуқуқий тартибга солиш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish