Икрамова Саида Алимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оламнинг лисоний манзарасида макон категорияси ва миллий ўзига хослик» 10.00.11– тил назарияси, амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2018.1.PhD/Fil409.
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Мўминовна,филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзаахметович, филология фанлари доктори, профессор; Худойберганова Дурдона Сиддиқовна,филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оламнинг лисоний манзарасида макон категорияси ва миллий ўзига хосликни ифодаловчи тил воситаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оламнинг лисоний манзарасида инсон ва макон муносабати, унинг тилда воқеланиши, макон майдонига макон семаси мавжуд бўлган ўрин-жой отлари билан бир қаторда, маконга ишора қилувчи нарса-предмет отлари, маконни ифодаловчи сўз бирикмалари ва гаплар, ҳатто макон аффикслари ҳам мансуб бўла олиши далилланган;
макон категорияси бирликлари функционал-семантик жиҳатдан, маконда ҳаракатланиш, жойлашиш ва вазиятга оид муносабатлар асосида субкатегорияларга ажратган ҳолда аниқланган;
маконда йўналиш, ҳаракатланиш ва жойлашишни ифодаловчи тил бирликларининг универсал ва идиоэтник жиҳатлари бадиий дискурс мисолида ёритиб берилган;
оламнинг миллий манзарасида маконнинг паремиялар орқали воқеланиши ёритилган, маконни ифодаловчи фразеологизмлар ва мақолларда макон семали сўзлар миллий маданиятга мансуб эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оламнинг лисоний манзарасида макон категорияси ва унинг ўзбек, рус ва инглиз тилларида ифодаланиши ҳамда миллий ўзига хослиги муаммосининг тадқиқи асосида:
ўзбек, рус ва инглиз тилларида лисоний бирликлар орқали аниқлаштирилган оламнинг лисоний манзарасида макон категориясининг миллий ўзига хослигидан ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 апрелдаги 89-03-1479-сон маълумотномаси). Натижада тилни антропоцентрик парадигма доирасида тадқиқ этиш асосида ички ва ташқи, бирламчи, иккиламчи; реал, виртуал; муваққат, доимий; динамик ҳамда статик макон тушунчалари орқали макон категориясининг моҳияти тўлиқ очиб берилган;
маконда ҳаракатланиш, жойлашиш ва вазиятга оид муносабатлар бўйича такомиллаштирилган макон категорияси бирликларининг функционал-семантик гуруҳларидан ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 апрелдаги 89-03-1479-сон маълумотномаси). Натижада олам манзарасида макон тушунчаси, турли тилларнинг миллий-маданий хусусиятларини ўзида намоён қилувчи макон категориясини ифодаловчи бирликлар, маконнинг кўп ўлчовли ва кенг қамровлилигининг инсон фаолияти ва борлиқни ўрганишдаги аҳамияти, шунингдек, оламнинг лисоний манзарасида макон категориясини ифодаловчи тил бирликларининг лингвомаданий хусусиятлари аниқланган;
бадиий дискурс асосида даллилланган маконни ифодаловчи лисоний бирликларнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги универсаллик ва идиоэтник жиҳатларидан А-1-219 рақамли «Таълим тизимида хорижий тил (инглиз) йўналишидаги олий таълим муассасаларида умумевропа компетенциялари (CEFR) бўйича С1 даражасини эгаллашни таъминлайдиган ўқув-услубий мажмуа яратиш» номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 апрелдаги 89-03-1287-сон маълумотномаси). Натижада ушбу амалий лойиҳа доирасида бакалаврлар учун Vocabulary I ва Reading I номли ўқув қўлланма яратилган;
оламнинг миллий манзарасида миллий ўзига хослиги бўйича исботланган маконнинг паремиялар (фразеологик бирликлар ва мақоллар) орқали воқеланишидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» телерадиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан 2018 йил 25 мартда тайёрланган «Бедорлик» радиоэшиттиришини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг 2018 йил 25 апрелдаги 04-25-636 сон маълумотномаси). Ушбу хулосалар олам лисоний манзарасининг маконни ифодаловчи паремияларда воқеланиши ва миллий ўзига хослигини асослашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.