Адизова Ободон Истамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адабиётшунос Азиз Қаюмов тадқиқотларида биографик методнинг ўрни” 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil389.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.30.05.2018.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Бойназар Йўлдошев филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: адабиётшунос Азиз Қаюмовнинг тадқиқотларида биографик методнинг ўрнини аниқлаш ва олимнинг ундан фойдаланиш маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиётшуносликда биографик методнинг илмий ижодга ва биографик жанрнинг бадиий адабиётга хослиги Азиз Қаюмов ижоди мисолида назарий жиҳатдан асосланган;
олимнинг илмий-биографик асарлари, хотира-ҳикоялари ифода услуби, талқин йўсинида биографик методнинг етакчилик қилиши илмийлик ва бадиийлик концепцияси нуқтаи назаридан исботланган;
Алишер Навоий “Хамса”си, девонлари, тазкира ва илмий-тарихий асарлари, Заҳириддин Муҳаммад Бобур лирикаси ва “Бобурнома”си, Қўқон адабий муҳити намояндалари фаолияти талқинида танқидчининг биографик ёндашуви тарихийлик тамойиллари асосида аниқланган;
Азиз Қаюмовнинг тарихий ва замонавий биографик асарлари мавзу мундарижаси, композицион қурилиши ҳамда бадиий тил жиҳатлари, услубдаги индивидуаллик маҳорати илмий далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Адабиётшуносликда биографик методнинг пайдо бўлиши, тараққий қилиш босқичлари, ўзига хос хусусиятлари, ундан танқидчиликда фойдаланиш принциплари ўзбек мунаққиди Азиз Қаюмов яратган илмий-оммабоп услубдаги матнлар таҳлили асосида ўрганиш ва биографик метод табиатини ёритиш юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
биографик методнинг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, шаклланиш тарихи ва тараққиёт босқичларини ўрганиш асосига оид назарий хулосалардан Ф-1-06 рақамли “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 89.03–3517-сон маълумотномаси). Натижада Азиз Қаюмовнинг тарихий ва замонавий биографик асарлари мундарижаси ва тил хусусиятлари танқидчи услуби нуқтаи назаридан ёритилишига хизмат қилган;
олимнинг илмий-биографик асарлари, хотира-ҳикояларида ифода, талқин, жанр, услуб масаласи, хусусан, уларда биографик методнинг ўрни ёритилиши билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Муносабат” каби телекўрсатув ва “Суҳбатдош” радиоэшиттиришларида таниқли адабиётшунос, академик А.П.Қаюмовнинг илмий тадқиқотчилик маҳорати ҳақида аниқланган хулосалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг 2018 йил 16 августдаги 1/359-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз илму фани тараққиётида, халқимиз маънавияти юксалишида адабиётшунослар меҳнатининг самараси хусусидаги маълумотлари ва дунёқарашлари кенгайишига асос бўлган.