Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиев Толиб Турсунниязовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхон-Шеробод воҳаси чўл минтақаси cуғориладиган тупроқларининг кимёвий ҳолати, физик-кимёвий хоссалари ва унумдорлигини ошириш йўллари», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/В46.

Илмий раҳбар: Тошқўзиев Маруф Мансурович, биология  фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдрахмонов Тўхтасин, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхон-Шеробод воҳаси чўл минтақаси асосий суғориладиган тупроқларининг кимёвий, физик-кимёвий хосса-хусусиятлари аниқлаш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишга йўналтирилган илмий-амалий ечимлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ил фракциясини, майда дисперс заррачалари ҳамда органик моддалар миқдорини ошириш орқали ҳудуд тупроқларида кимёвий, физик-кимёвий, сув-физик хоссаларини яхшиланиши аниқланган;

ҳудуднинг асосий суғориладиган тупроқларини сингдириш сиғими, сингдирилган катионлар таркиби ва ил заррачаларининг адсорбция хусусиятлари аниқланган;

сингдирилган натрийни улуши тупроқ тип ва типчалари бўйича фарқланиши ва ҳудуд тупроқларида кучсиз шўртобланиш жараёни аниқланган;

суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқларини органик моддага бойитиш орқали унумдорлигини тиклаш ва оширишга доир илмий-амалий ечимлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурхон-Шеробод воҳаси чўл минтақаси cуғориладиган тупроқларининг кимёвий ҳолати, физик-кимёвий хоссалари ва унумдорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

тупроқларни органик моддага бойитиш орқали унумдорлигини қайта тиклаш ва ошириш агротехнологияси Сурхондарё вилояти Ангор туманида 202 га майдонга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 9 июлдаги 03-05-5452-сон маълумотномаси). Натижада қисқа муддатда тупроқдаги гумус миқдорини 0,125–0,135 %га, фосфорни 0,03–0,09 %га, калийни 0,06–0,15 %га ошириш имконини берган;

минерал ўғитлар меъёрини 1,5 марта камайтириб асосий, такрорий ва оралиқ (сидерат) экинлари етиштириш тизими Ангор туманидаги фермер хўжаликларида 202 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3 июлдаги 02/023-177-сон маълумотномаси). Натижада тупроқларнинг органик моддага бойиши, озиқа режимини яхшиланиши ҳисобига пахтадан 3,8–5,2 ц/га, кузги буғдойдан 9,4–11 ц/га, мошдан 2,1–3,4 ц/га қўшимча ҳосил олиш имконини берган;

Сурхондарё вилояти жанубий туманлари тупроқларида кучсиз шўртобланиш жараёнини олдини олишга доир чора-тадбирлари Ангор туманида 202 гектар майдонга жорий қилинган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 9 июлдаги 03-05-5452-сон маълумотномаси). Натижада тупроқнинг кимёвий, физик-кимёвий ва экологик-мелиоратив ҳолатини яхшиланиши ҳисобига асосий озиқа элементлари заҳирасини 3,6–6,0 т/га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish