Закирова Венера Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
1. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон композиторлари ижодида концерт жанрлари», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/San36.
Илмий раҳбар: Ғофурбеков Тўхтасин Ботирович, санъатшунослик доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолияти кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.29.11.2017.San.54.01.
Расмий опонентлар: Азимова Арзу Нишановна, санъатшунослик доктори, профессор; Каромат Диларом Файзуллаевна, санъатшунослик фанлари фалсафа бўйича (PhD) доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI аср бошларида Ўзбекистонда шаклланган концерт жанрларининг миллий ўзига хослигини белгилаш ва XXI аср ўзбек концерт феномени моҳиятини ёритишдан иборат.
III. Диссертациянинг илмий янгилиги:
концерт аломатларига эга бўлган асарларнинг кенг доираси концерт жанрларининг ягона гуруҳига бирлаштирилиб, ўзбек композиторлик мактабида юзага келган даврдан ҳозирги вақтгача бўлган барча жанр турларини қамраган ҳолда мажмуавий кўринишда очиб берилган;
концерт ва анъанавий мақомнинг ўзаро таъсирида “генетик ислоҳ қилиш” натижаси бўйича концерт жанрининг миллий модели асослаб берилган;
концерт-поэма, концерт-симфония, концерт-балет, концерт-мақом бўйича концертнинг жанрлараро синтези асосида концерт асарларнинг алоҳида истиқболли соҳаси аниқлаштирилган;
мусиқий-назарий, бадиий, ижтимоий, фалсафий, эстетик қарашларнинг комплекс ёндашуви асосида ўзбек концерт жанрининг феномени очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон композиторлари ижодида концерт жанрлари асосида олинган натижалар асосида:
концерт аломатларига эга бўлган асарларнинг кенг доираси концерт жанрларининг ягона гуруҳига бирлаштирилиб, ўзбек композиторлик мактабида юзага келган даврдан ҳозирги вақтгача бўлган барча жанр турларини қамраган ҳолда очиб берилган мажмуавий кўринишдан “Континент ФА (фортепиано ансамбли)” Форум-фестиваль лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 5 декабрдаги 01-11-8365-сон маълумотномаси). Натижада фестивалларнинг концерт дастурлари мазмуни бойитилган;
концерт ва анъанавий мақомнинг ўзаро таъсирида “генетик ислоҳ қилиш” натижаси бўйича асослаб берилган концерт жанрининг миллий моделидан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2018 йил 27 сентябрдан 81/I-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон композиторлари замонавий концерт ижодиёти хусусида тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
концерт-поэма, концерт-симфония, концерт-балет, концерт-мақом бўйича концертнинг жанрлараро синтези асосида аниқлаштирилган концерт асарларнинг алоҳида истиқболли соҳасидан “Континент ФА (фортепиано ансамбли)” Форум-фестиваль лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 5 декабрдаги 01-11-8365-сон маълумотномаси). Натижада концерт жанрларининг янги турлари хусусида тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
мусиқий-назарий, бадиий, ижтимоий, фалсафий, эстетик қарашларнинг комплекс ёндашуви асосида очиб берилган ўзбек концерт жанрининг феноменидан радио (“Ўзбекистон 24” (87,9 FM) канали) дастурларининг сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” (87,9 FM) каналининг 2018 йил 26 ноябрдан 03-09-1327-сон маълумотномаси). Натижада радио дастурларда замонавий концерт жанрларининг долзарб масалалари ёритилган.