Sayt test rejimida ishlamoqda

Абрарова Махина Фатхуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «ХХ–ХХI аср композиторларининг адабий-танқидий ижодиётида миллий ва умуминсоний тамойиллар», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/San30.

Илмий раҳбар: Ғофурбеков Тўхтасин Ботирович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси,PhD29.11.2017.San.54.01.

Расмий оппонентлар: Хамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори; Мурадова Дилора Ахмедовна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Санъатшунослик институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср ва ХХI аср боши композиторларининг адабий-танқидий ижодиётида миллий ва умуминсоний тамойиллар моҳиятини ёритишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

замонавий композиторларнинг мусиқа ижодиёти масаласига оид оғзаки ва ёзма манбалар (эссе, хат, мемуар, китоб ва дарсликлар)да «фольклор ва композитор», «анъана ва замонавийлик», «миллий ва умуминсоний тамойиллар» каби масалаларнинг устуворлиги аниқлаштирилган;

Венгрия композитори Б.Барток ва Ўзбекистон композитори В.Успенскийнинг ижодий фаолиятида ўзга миллат фольклори, фортепиано учун рапсодия, пьеса мусиқий жанрлари бўйича умумий жиҳатлар ҳамда ритмик хатолар, эркин талқин ёндашуви бўйича фарқли жиҳатлар аниқлаштирилган;

Ўзбекистон композиторлари ижодидаги неоклассицизм анъаналари Шарқ ва Ғарб кесими бўйича ўзига хос синтез асосида яратилганлиги исботланган;

миллий ва жаҳон мусиқий-композицион услублари асосида фольклор ва композитор, анъана ва замонавийлик, миллий ва умуминсоний тамойиллар бўйича ХХ аср ва ХХI аср боши композиторларнинг мусиқа ижодиёти аниқлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ХХ–ХХI аср композиторларининг адабий-танқидий ижодиётида миллий ва умуминсоний тамойиллар юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

замонавий композиторларнинг мусиқа ижодиёти масаласига оид оғзаки ва ёзма манбалар (эссе, хат, мемуар, китоб ва дарсликлар)да устуворлиги аниқлаштирилган «фольклор ва композитор», «анъана ва замонавийлик», «миллий ва умуминсоний тамойиллар» каби масалалардан «Санъатшуносликка (мусиқашуносликка) кириш» ўқув қўлланмасининг «Мусиқа танқидчилигига кирадиган фанлар» бобида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 89-02-1661-сон маълумотномаси). Натижада талабалар композиторларнинг илмий мероси ижод жараёнини англашга хизмат қилган; 

Венгрия композитори Б.Барток ва Ўзбекистон композитори В.Успенскийнинг ижодий фаолиятида аниқлаштирилган ўзга миллат фольклори, фортепиано учун рапсодия, пьеса мусиқий жанрлари бўйича умумий жиҳатлар ҳамда ритмик хатолар, эркин талқин ёндашуви бўйича фарқли жиҳатлардан «Бастакор», «Мактуб» телекўрсатувларининг сценарийларида  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат телеканали» давлат унитар корхонасининг 2018 йил 20 июндаги 01-16/339-сон маълумотномаси). Натижада композиторларнинг илмий тадқиқот ишларида очилмаган қирраларга ёш мутахассислар эътиборини  жалб қилишга хизмат қилган;

Ўзбекистон композиторлари ижодидаги неоклассицизм анъаналари Шарқ ва Ғарб кесими бўйича исботланган ўзига хос синтездан 2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2018 йил 3 июлдаги 184-сон маълумотномаси). Натижада  композиторларнинг мусиқа ижодиёти борасидаги фикр  ва қарашларига доир янги тасаввур ва хулосаларга эга бўлишига хизмат қилган;

миллий ва жаҳон мусиқий-композицион услублари асосида фольклор ва композитор, анъана ва замонавийлик, миллий ва умуминсоний тамойиллар бўйича аниқлаштирилган ХХ аср ва ХХI аср боши композиторларнинг мусиқа ижодиётидан «ХХ аср мусиқаси» лойиҳа доирасидаги концерт дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон оркестрлари бирлашмасининг  2018 йил 4 июлдаги  181/1-сон маълумотномаси); Натижада мусиқа ихлосмандлари орасида ХХ аср ва ХХI аср боши композиторларнинг мусиқа ижодиёти оммалаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish