Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Акмалжон Нормухамадовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ирригация эрозиясига учраган тупроқлар шароитида кузги буғдойдан юқори ҳосил етиштириш агротехнологияси элементлари (Тошкент вилоятининг ирригация эрозиясига чалинган типик бўз тупроқлари шароитида)», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик. (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx82.

Илмий раҳбар: Ҳошимов Иброҳим Набиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Намозов Фазлиддин Бахромович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Назаралиев Дилшод Валижонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ирригация эрозиясига учраган ерларда тупроқ зарраларини ювилишини камайтириш ҳамда кузги буғдойдан юқори дон ҳосили етиштириш учун тупроққа турлича ишлов бериб, уруғ экиш ва ниҳолларни парваришлашда маъданли ўғитларнинг мақбул меъёрини илмий асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ирригация эрозиясига учраган ерларда тупроққа турлича ишлов бериб уруғ экиш ва маъданли ўғитлар қўллашни мажмуий равишда амалга ошириб, тупроқ заррачаларини ва улар таркибидаги озиқа моддаларининг ювилишини олдини олишга таъсири аниқланган;

ирригация эрозиясига учраган ерларда тупроққа турлича ишлов бериш усуллари қўллаб кузги буғдой экиш, уруғлик ҳамда маъданли ўғитлар меъёрларини тупроқнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;

ирригация эрозиясига учраган ерларда экишдан олдин тупроққа турлича ишлов бериш усуллари, уруғ экиш ва маъданли ўғитлар меъёрларини кузги буғдой ўсимлигининг униб чиқиши, ўсиб ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;

ирригация эрозиясига учраган ерларда тупроққа турлича ишлов бериш усулларида буғдой ҳамда маъданли ўғитларнинг мақбул меъёрларини қўллашнинг кузги буғдойдаги самарадорлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ирригация эрозиясига учраган ерларда кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлари натижалари асосида:

ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Ирригация эрозиясига учраган ерларда кузги буғдойдан юқори дон ҳосили етиштириш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02/0211276-сон маълумотномаси). Бугунги кунда ушбу тавсиялар Тошкент вилоятининг ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлари шароитида ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларда қўлланма сифатида хизмат қилган;

тупроққа турлича ишлов бериш усулларини қўллаб, уруғ экиш ва маъданли ўғитларни ҳар хил меъёрларда қўллаш технологиялари Тошкент вилояти, Қибрай туманида ирригация эрозиясига учраган ерларда жойлашган фермер хўжаликларда жами 104 гектар майдонларга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02/0211276-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш билан бирга, ғўза қатор орасига 6 млн. дона уруғ экилиб, маъданли ўғитларнинг N200Р150К100 меъёрлари қўлланилганда кузги буғдойдан гектаридан 57,5 центнер, кузда шудгорланиб гектарига 4 млн. дона уруғ экилиб, маъданли ўғитларнинг N200Р150К100 меъёрлари қўлланилганда 60,5 центнер дон ҳосили олинган, рентабеллик даражаси 18,622,4 фоизга юқори бўлганлиги кузатилган;

ғўза қатор орасига культивация ёрдамида 12-14 см чуқурликда ишлов бериб экиш технологияси Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти тажриба участкасининг 22 гектар пахта майдонига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02/0211276-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ирригация эрозиясига учраган майдонларда кузги буғдой уруғлари ғўза қатор орасига культиватор билан ишлов берилиб, гектарига 6 млн. дона экилганда тупроқ заррачаларининг ювилиши 25-28 фоизга камайганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish