Нарзикулова Дилноза Хашимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълимни ахборотлаштириш шароитида педагогик низоларнинг профилактик технологияларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped306.
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибраимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Чориев Абдушукур Чориевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълимни ахборотлаштириш шароитида педагогик низоларнинг профилактик технологиялари мазмуни ва ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълимни ахборотлаштириш шароитида педагогик низолар юзага келишининг асосий омиллари ўқув-тарбия жараёни субъектларининг интенсив низоли вазиятдаги ҳаракати, ахборотлар кўламининг стрессли таъсири, касбий фаолиятнинг назорати, аддиктик хулқ-атвор моҳиятига устуворлик бериш (интеграциялаш, доимий таҳлил, очиқлик) асосида аниқлаштирилган;
педагогик низолар профилактикаси самарадорлигини баҳолаш мезонлари (рaғбaтлилик, жaрaёнли, интегрaтив) педагогик-конфликтологик компетенциялар, коммуникатив маданият, эмоционал интеллект, низоларга барқарор муносабат, низоли вазиятда конструктив стратегияларни танлаш параметрларининг ўзаро таъсир даражасига асосланган ҳолда тaкoмиллaштирилган;
педагогларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш имкониятлари методологик (когнитив, фаолиятга доир, аксиологик) ва амалий (вербал индивидуал, новербал гуруҳли) компонентлар мазмунига конструктив йўналганлик, шахслараро интеграл ва аксиологик муносабатларни функционаллик сифатида киритиш асосида кенгайтирилган;
педагогик низолар профилактикаси жараёнларида рефлексив ва витаген таълим технологияларини қўллашнинг ахборот-методик таъминоти субъектларнинг витагенли ахборот идроки, ҳаётий тажрибалар, инсайт қарорлар, педагогик импровизация талаблари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълимни ахборотлаштириш шароитида педагогик низоларнинг профилактик технологияларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
педагогик низоларнинг юзага келиш омиллари ва мезонларини аниқлаштиришга доир таклифлардан 5110900 – Педагогика ва психология йўналиши учун “Педагогик конфликтология”, “Педагогик технология” фанлари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 89-03-4057-сон маълумотномаси). Натижада интерфаол таълим шароитида юзага келадиган низоларнинг инновацион кўринишларини талабалар томонидан самарали ўзлаштириш имконияти юзага келган;
педагогларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш имкониятлари, методологик ва амалий компонентлар мазмуни, педагогик низолар профилактикаси самарадорлигини баҳолаш мезонларига доир таклифлардан 2015–2017 йилларга мўлжалланган А-1-026 рақамли “Болаликни муҳофазалашда яқин катталар орқали ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик йўллари” мавзусидаги лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Хaлқ тaълими вaзирлигининг 2018 йил 5 апрельдaги 03-02/2-2-919-coн мaълумoтнoмacи). Натижада педагогик низолар профилактикасига доир таълим муассасаси ва оила ҳамкорлиги, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланишида ахборот хавфсизлигини таъминлаш имкониятлари кенгайган;
педагогик-конфликтологик компетенциялар, коммуникатив маданият, эмоционал интеллект, низоларга барқарор муносабат, низоли вазиятда конструктив стратегияларни танлаш, рефлексив ва витаген таълим технологияларини қўллашнинг ахборот-методик таъминотига оид амалий таклиф ва тавсиялар асосида “Педагогик конфликтология” қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 89-03-4057-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма педагогик низоларни диагностикалаш, олий таълим муассасалари талабаларини педагогик фаолиятга сифатли тайёрлаш, маънавий-ахлоқий низоларга нисбатан конструктив муносабатни қарор топтиришга хизмат қилган.