Эшмаматов Исмоил Абсаламовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий ахборот технологиялари муҳитида педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини шакллантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Ped344.
Илмий раҳбар: Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03. 2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Ҳусанбоева Қундуз Парпалиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тайлаков Норбек Исакулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларипедагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари технологик (кутилган натижаларга эришишни кафолатлаш) ва интерфаол (on-line ва off-line мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш) омилларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
педагогларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш мезонлари (мотивацион, когнитив ва фаолиятли-рефлексив) лойиҳавий фаолиятнинг масофавий шакллари (форумлар, таълимий платформа, интеллектуал карта)ни фаол қўллаш асосида аниқлаштирилган;
педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш моделининг таркибий асослари (мазмуни, амалий, натижавий) таянч (мотивацион), махсус (когнитив) ҳамда касбий (фаолиятли-рефлексив) малака даражаларини мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш технологияси мазмуни электрон ресурс (веб квест тизими)ни витаген (амалий фаолият тажрибаси) таълим билан интеграциялаш асосида бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Малака ошириш тизимида педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш бўйича илмий натижалар:
педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва баҳолаш мезонларини аниқлаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган масофавий малака оширишнинг меъёрий асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 87-03-1020-сон маълумотномаси). Натижада такрорий малака ошириш тизимини масофавий, мустақил таълим шаклида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиш имкониятини берган;
педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга доир таклифларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 ноябрдаги 877-сон буйруғи билан тасдиқланган малака ошириш курслари ўқув режасидаги “Таълим жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш” модулининг электрон-методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 декабрдаги 87-03-3489-сон маълумотномаси). Натижада педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш жараёнини индивидуал ва табақавий ёндашувни самарали татбиқ этишга эришилган;
педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш технологияси мазмунини такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 декабрдаги “Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1026-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 майдаги 87-03-1715-сон маълумотномаси). Натижада педагогларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришда виртуал таълим технологияларини самарали қўллашга эришилган.