Sayt test rejimida ishlamoqda

Раббимова Фарида Тўқсанбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак ўқитувчиларда бадиий эстетик компетентликни ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped369.

Илмий раҳбар: Мардонов Шукрулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Халилов Фахритдин Нуритдинович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажакўқитувчиларда бадиий-эстетик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик механизмларинитакомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажакўқитувчиларда  бадиий эстетик фаолиятни лойиҳалаштириш жараёнида функционал ва тизимли қарор қабул қилиш кўникмасини таркиб топтиришга йўналтирилган зарур мотивлар педагогик рефлексияга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

ўқув материалларини тизимлаштиришнинг дидактик параметрлари бадиий-эстетик тавсифдаги топшириқларни лойиҳалаш, бадиий-эстетик мазмундаги материаллар билан ишлашнинг интерфаол усуллари (интерфаол диктант, виртуал саёҳат, арт кластер, расмли ақлий ҳужум)ни тизимли    лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;

бадиий-эстетик компетентликни такомиллаштириш моделининг натижавий мезони маърифий (бадиий-эстетик фаолиятга оид билимларини бойитиш), меъёрий (талабаларда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга аксиологик онгни қарор топтириш), амалий-ҳаракатли (талабаларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тадқиқотчилик) фаолиятларини оптималлаштириш асосида ривожлантирилган;

бўлажакўқитувчиларда бадиий-эстетик компетентликнитакомиллаштиришнинг фанлараро модулли таълим технологияси виртуал экскурсияларни ташкил этишнинг мотивацион, когнитив ва фаолиятга доир компонентларни аниқлаштириш асосида ривожлантирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бўлажак ўқитувчиларда бадиий-эстетик компетентликнитакомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бўлажакўқитувчиларда бадиий-эстетик компетентликни такомил-лаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омиллари “Ўзстандарт” агентлигининг 2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 25 августдаги 89-03-1719-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигига қўйиладиган малака талаблари бадиий-эстетик компетенциялар тизими асосида бойитилган ҳамда педагогика ва методика бўйича ўқув дастурлари мазмунига сингдиришга хизмат қилган;

бўлажакўқитувчиларда бадиий-эстетик компетентликнитакомиллаштириш бўйича ўқув материалларини тизимлаштиришнинг дидактик параметрлари, бадиий-эстетик тавсифдаги топшириқларни лойиҳалаш, бадиий-эстетик мазмундаги материаллар билан ишлашнинг интерфаол усулларини такомиллаштиришга доир таклифлардан И1-ХТ-О-11142 рақамли “Ўқитувчилар малакасини оширишнинг инновацион-қадриятли йўналишларини жорий этиш”  мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган бадиий-эстетик қадриятларни таркиб топтириш технологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 25 августдаги 89-03-1719-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда бадиий-эстетик компетентликни ривожлантиришнинг технологик компонентлари мазмуни ва ташкилий-методик асослари такомиллаштирилган;

бўлажакўқитувчиларда бадиий-эстетик компетентликнитакомиллаштиришнинг фанлараро модулли таълим технологиясини амалиётга жорий этиш бўйича таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил  8 августдаги 3-сон баённомаси билан  тасдиқланган йўналиши давлат талаблари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 25 августдаги 89-03-1719-сон маълумотномаси). Натижада “Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик”, “Биологик фанларни ўқитишнинг устувор йўналишлари ва инновациялар” модуллари бўйича такомиллаштирилган ўқув дастурлари ишлаб чиқилган;

бўлажакўқитувчиларда бадиий-эстетик компетентликнитакомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган дидактик таъминотдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Фонди томонидан ажратилган “Экотуризмни ривожлантириш” Давлат гранти (Сертификат рақами: №26-09)нинг 3-банди: бўлажак экологларда бадиий-эстетик компетентликни ривожлантириш ҳамда экологик тафаккурни ривожлантириш технологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 25 августдаги 89-03-1719-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда бадиий-эстетик компетентликни ривожлантиришда давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигини йўлга қўйишнинг педагогик механизмлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish