Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилов Санжар Анварович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорамолчилик тармоғини ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt408
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ғуломов Саидасрор Сайидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги  Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Кўччиев Улуғбек Мирзамашрабович, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Норбоев Шарофиддин КенГЭСҳович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорамолчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилиш ва такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорамолчилик маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш натижасида олинган истеъмол товарлари бозорининг чорвачилик соҳаси билан боғлиқ йўналиш ва омиллари гуруҳланиб, уларнинг деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти самарадорлигига таъсир даражасини “ялпи даромад” ва “моддий харажатлар”  кўрсаткичлари ўртасидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда табақали баҳолашга оид услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
қорамолчилик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат миқёсида ва маҳаллалар кесимида мувофиқлаштириш йўналишлари тизимлаштирилган ва қорамолчилик соҳасини ривожлантиришга кучли таъсир этувчи “иқтисодий йўналиш”, “ташкилий йўналиш” ва “ҳуқуқий йўналиш”ларга тегишли базис (“басис”) кўрсаткичлари орқали давлат томонидан мувофиқлаштириш йўллари асосланган;
гўшт-сут маҳсулотларини сотиш тизимида йирик ва майда товар ишлаб чиқарувчи хўжаликлар учун бир хил қулай шароитлар яратиш ва инфратузилма объектлари етишмаслигини бартараф этиш мақсадида ушбу маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш тизимида кичик интегратор (КИ) ва ишлаб чиқариш-савдо гуруҳлари (ИЧСГ) фаолиятига асосланган муқобил савдо субъектларини ташкил қилиш илмий-амалий асосланган ҳамда ҳудудий ИЧСГ фаолиятининг таркибий-ташкилий тузилмаси ва иқтисодий механизми ишлаб чиқилган;
яқин келажакда деҳқон ва томорқа хўжаликларида чорвачилик тармоғини тижорат асосида йўлга қўйиш, мавжуд яйловлар деградацияси олдини олиш ва қорамолчилик маҳсулотларини сотиш тизимини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни 80-85 фоизга ҳал қилиш имконини берувчи “иқтисодий барқарорлик учбурчаги” ишлаб чиқилган ҳамда қорамолчилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўллари таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорамолчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
оилавий асосда фаолият юритувчи (деҳқон ва томорқа) хўжаликлар фаолияти иқтисодий самарадорлигини баҳолаш борасидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда “Ялпи даромад кўрсаткичи асосида” ва “Моддий харажатга нисбатан” каби муқобил кўрсаткичлар тизими Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 19 апрел 05/01-05/02-05/04-04-143-сон маълумотномаси). Ушбу услубий ёндашувни амлиётга жорий этилиши оилавий асосда фаолият юритувчи хўжаликлар фаолиятига баҳо бериш имконини беради;
давлат томонидан қорамолчилик соҳаси ривожини мувофиқлаштиришдаги кучли таъсир этувчи “Иқтисодий йўналишдаги”, “Ташкилий йўналишдаги” ва “Ҳуқуқий йўналишдаги муҳим базислар (“басис”) тизими Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 19 апрел 05/01-05/02-05/04-04-143-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида қорамолчилик маҳсулоти етиштирувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат миқёсида ҳамда маҳалла кесимида бажариладиган вазифаларни мувофиқлаштириш имкониятини яратади.
сут ва гўшт савдоси тизимида йирик субъектлар билан бирга кичик ҳажмли хўжаликлар фаолиятига мос инфратузилма объектлари етишмаслигини бартараф этишга қаратилган сут ва гўшт маҳсулотларини истеъмолчига етказишда кичик интегратор (КИ) ва ишлаб чиқариш-савдо гуруҳлари (ИЧСГ) фаолиятига асосланган муқобил савдо вариантлари бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 19 апрел 05/01-05/02-05/04-04-143-сон маълумотномаси). Натижада, сут ва гўшт маҳсулотларини сотиш тизимида сарфланган харажатлар қайтимини 20-25 фоиз ошириш имконини беради.
оилавий чорвачилик хўжаликларини ривожлантиришнинг “иқтисодий барқарорлик учбурчаги” ҳамда қорамолчилик тармоғини давлат томонидан рағбатлантириш йўналишлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 19 апрел 05/01-05/02-05/04-04-143-сон маълумотномаси). Натижада, яйловлар деградациясини олдини олиш, маҳсулотларни сотиш тизимини ривожлантириш асосида мавжуд муаммоларни 80-85 фоизга ҳал қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish