Sayt test rejimida ishlamoqda

Лутфуллаев Пўлатхон Мухибуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хорижий олий таълим муассасаларида сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш йўллари», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped108.

Илмий раҳбар: Аширбоев Самихон, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02.

Расмий оппонентлар: Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори; Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: хорижий олий таълим муассасаларида сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш йўлларини татбиқ этиш механизмини такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

хорижий олий таълим муассасаларида сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш омиллари (кредит тизимига мослашиш, академик муҳитнинг динамик ўзгариши) халқаро тажрибада кенг тарқалган “билимларнинг коммерцияланишуви” ва “транснационал таълим” фаолият мазмуни асосида аниқлаштирилган;

олий таълимда сифат ва рақобатбардошликни таъминлашнинг педагогик механизмлари диагностик (Diagnostic), метрик (Metric), ички (Internal), ташқи (external), рақобат (competitive) бенчмаркинг усулларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

олий таълим сифатини белгиловчи компонентлар (рейтинг, академик салоҳият, кадрлар рақобатбардошлиги) ўзаро мослик (compatibility) ва ўхшашликни (comparability) меъёрий тавсифлашга йўналтирилган тюнинг методини “компетенцияларга асосланган таълим бериш” (competence-based learning) билан мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган; 

олий таълим муассасаларида сифат ва рақобатбардошликни таъминлашнинг академик ва институционал стратегик жиҳатдан режалаштириш механизми олий таълимнинг халқаролашуви жараёни (Internationalization of Higher Education), яъни хорижий талабалар сонининг оширилиши, профессор-ўқитувчилар алмашинувининг кўпайиши, халқаро таълимни ташкил этиш орқали бюджетдан ташқари маблағларнинг оширилиши каби кўрсаткичларга таянган ҳолда такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хорижий олий таълим муассасаларида сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

хорижий олий таълим муассасаларида сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш омилларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Бош илмий-методик марказда олий таълим муассасалари раҳбар кадрлари ва профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдаги “Сифатни таъминлашнинг замонавий ёндашувлари”, “Таълим сифатини таъминлаш тизимининг индикаторлари”, “Таълим сифатини таъминлашда инновацион менежмент”, “Таълим сифатини таъминлашда халқаро тажрибалар”, “Таълим сифати мониторинги ва назорати” каби фанларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 апрелдаги 89-03-1552-сон маълумотномаси). Натижада хорижий олий таълим муассасаларида сифат ва рақобатбардошликни таъминлашга доир таълим мазмуни бойитилган;

олий таълимда сифат ва рақобатбардошликни таъминлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан педагогика назарияси ва тарихи мутахассислигида ўқитиладиган “Педагогиканинг концептуал асослари” фани ўқув дастури мазмунини бойитишда ҳамда таълим муассасаларини бошқариш магистратура мутахассислиги ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 апрелдаги 89-03-1552-сон маълумотномаси). Натижада бенчмаркинг методи бўйича олий таълим муассасалари ўқув дастурларини қиёсий ўрганиш ва илғор тажрибалар асосида такомиллаштиришга эришилган;

олий таълим сифатини белгиловчи компонентлар мазмуни асосида “UZDOC 2.0 – Ўзбекистон олий таълим муассасаларида докторантура таълими сифатини ошириш”, TuCAHEA – “Марказий Осиё олий таълим майдонини яратиш йўлида тузилмавий (structural) адаптация ва таълим сифатини ошириш” мавзусидаги халқаро лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 апрелдаги 89-03-1552-сон маълумотномаси). Натижада илғор хорижий тажрибалар асосида Ўзбекистон республикасида олий таълим сифатини оширишга доир амалга оширилаётган ишларни оммалаштиришга эришилган;

олий таълим муассасаларида сифат ва рақобатбардошликни таъминлашнинг академик ва институционал стратегик жиҳатдан режалаштириш механизмини такомиллаштиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон қарори иловаси “Йўл харитаси”нинг 11-бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 89-03-2699-сон маълумотномаси). Натижада тюнинг ва бенчмаркинг методини Ўзбекистон олий таълим тизимида қўллаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish