Матжанов Нуржан Султамуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узлуксиз таълим тизимида квант тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантиришда изчиллик”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped385.
Илмий раҳбар: Джораев Махматрасулжон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Қурбанов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:ўрта махсус, касб ҳунар ва олий таълим тизими физика таълими жараёнида квант тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантириш изчиллигининг мазмуни ва ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физика фанини ўқитишда квант тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг дидактик компонентлари (мақсад, концептуал, мазмун, технологик, назорат ва баҳолаш) мазмуни онгли ва коммуникатив фаолият фаоллашуви элементлари изчиллиги асосида такомиллаштирилган;
кимё ва физика курсларида атом ва ядро физикасига оид эҳтимолий-статистик тасаввурларни шакллантириш методикаси ноаниқликлар муносабати концептлари (Комптон эффекти, Де-Бройл ғоялари, Де-Бройл тўлқини, Гейзенберг) бўйича ўқув элементлари алоқадорлигини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
назарий физика бўлимларини ўқитишда квант физикаси ва атом физикаси микрообъектларига хос бўлган микроҳодисаларни ўқитиш босқичлари эҳтимолий-статистик ғоялар ва тасаввурларнинг мунтазамлилиги ва даврийлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимида квант тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминоти (интерфаол дарс ишланмалари, методик тавсия ва кўрсатмалар, виртуал лаборатория ишланмалари) амалий фаолият (англаш, тушуниш, таҳлил, баҳолаш) натижавийлиги асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимида квант тасаввурларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимида квант тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг дидактик компонентлари, атом физикасини ўқитишда кимё ва физика курслари элементларининг интеграциялашув имкониятлари, эҳтимолий-статистик тасаввурларни изчиллик тамойили асосида ўқитишга оид таклифлардан физика ўқитиш методикаси йўналиши бўйича Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 июлдаги 89-03-2626-сон маълумотномаси). Натижада ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизими учун физика фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастурлари ишлаб чиқилган;
назарий физика бўлимларини ўқитишнинг методик жараёнлари, интерфаол таълим технологиялари, ўқув материалларини танлаш ва лойиҳалаш технологиясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар асосида “Узлуксиз таълим тизимида квант физика бўлимига доир масалалар ечиш усуллари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 89-03-3522-сон маълумотномаси). Натижада таълим олувчиларда халқаро баҳолаш дастурларига асосланган масалалар ва тест топшириқлари асосида табиий фанлар бўйича саводхонликни оширишга эришилган;
квант тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг амалий фаолият натижавийлиги ва изчиллик принципига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган методик тизими «Физика ва астрономия ўқитиш методикаси» ўқув қўлланмаси (№434-250-2017) мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 89-03-3522-сон маълумотномаси). Натижада квант тасаввурларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг инновацион технологиялари таълим амалиётига самарали татбиқ этиш имконини берган.