Тухтахўжаев Ханжарбек Боходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика олий таълим муассасаларида талабалар таълимини индивидуаллаштириш (жисмоний тарбия мисолида)”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped169.
Илмий раҳбарлар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор, Мусаев Бахром Бахтиёровичпедагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017 Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Ханкельдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукур Қўлдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика олий таълим муассасаларида талабалар таълимини индивидуаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний маданият жараёнида таълимни индивидуаллаштириш асосида педагогика олий таълим муассасалари ўқув фаолиятида талабаларда жисмоний ҳаракат фаоллигига оид мотивацияси ривожлантирилган;
бўлажак жисмоний маданият мутахассисларини шахсий, умумий маданият ва махсус компетентлилиги хусусиятлари, жисмоний ривожланиши ва тайёргарлиги, функционал ҳолатининг индивидуал кўрсаткичларининг ўзгариши аниқланган;
жисмоний маданият мутахассисларининг касбий компетентлигини (ишчанлик, ҳаракатчанлик ўз-ўзини англаш, билим, тажриба, хабардорлик қобилиятлари) шакллантиришда индивидуаллаштириш ёндашув таълими асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларининг педагогик фаолиятида соғломлаштириш таълимини индивидуаллаштириш модели (жисмоний сифатлар, мустақиллилик кўникмаси ва психофизиологик, саломатлик ҳолати ҳамда ишчанлик қобилиятларини ривожлантириш) такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагогика олий таълим муассасаларида талабалар таълимини индивидуал-лаштириш (жисмоний тарбия мисолида) юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Андижон давлат университети “Жисмоний маданият” факультети талабаларининг жисмоний ҳаракат фаоллигига оид мотивациясини ривожлантиришда индивидуал ёндашув таълими жорий этилган (ОЎМТВнинг 2017 йил 15 ноябрдаги 89-03-2799-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак жисмоний маданият мутахассисларининг спортга оид мотивацияси 13,2%га, жисмоний такомиллашуви мотивацияси 15,5%га ривожланишига хизмат қилган;
Тошкент давлат педагогика университети “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши” факультети жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлигини, функционал ҳолатининг индивидуал кўрсаткич-ларининг ўзгаришини аниқлашда индивидуаллаштириш таълими татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 01-07-06-3185-сон маълумотномаси). Натижада таълим олувчилар таълимини индивидуаллаштириш 16,3% га ва шахснинг шакллантириш асослари 14,4% га ҳамда билим олишга жисмоний маданият таълим йўналиши бўйича машғулотлар жараёни 17,2% га такомиллаштирилган;
Жиззах давлат педагогика институти “Жисмоний маданият” факультети талабаларининг касбий компетентлигини (ишчанлик, ҳаракатчанлик ўз-ўзини англаш, билим, тажриба, хабардорлик қобилиятлари) шакллантиришда индивидуаллаштириш таълими жорий этилган (ОЎМТВнинг 2017 йил 15 ноябрдаги 89-03-2799-сон маълумотномаси). Натижада индивидуал таълим жараёнини самарадорлигини 9,6% га, талабаларниниг қизиқишини 8,4% га, жисмоний тарбияга мойилликларини 7,2% га, жисмоний ривожланишини 7,6% га ва жисмоний тайёргарликларини 20,2%га ҳамда жисмоний қобилиятларини мустақил ривожлантиришни 16,8% га оширишга имкон ерган;
Фарғона давлат университети “Жисмоний маданият” факультети талабаларининг жисмоний сифатлар, мустақиллилик кўникмаси ва жисмоний, психофизиологик, саломатлик ҳолатлари ҳамда ишчанлик қобилиятларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларининг педагогик фаолиятида соғломлаштириш таълимини индивидуал-лаштириш моделидан фойдаланилган (ОЎМТВнинг 2017 йил 15 ноябрдаги 89-03-2799-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда саломатлик ҳолати 9,6% га, жисмоний ривожланиши 8,6% га, жисмоний тайёргарлик динамикасини ошириш 22,8% га ҳамда ҳаракат фаоллиги даражасини 15,2% га кўтаришга хизмат қилган.