Sayt test rejimida ishlamoqda

Музаффарова Маужуда Кадирбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий ишлаб чиқариш материаллари билан кўчувчан қумларни ресурстежамкор мустаҳкамлаш», 05.09.05 –Қурилиш материаллари ва буюмлари.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2017.1.PhD/T128.

Илмий раҳбар: Мирахмедов Махамаджон Мирахмедович,техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарканд Давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc 27.06.2017. Т.11.01.

Расмий оппонентлар: Ходжаев Саидаглам Аглоевич, техника фанлари доктори, профессор; Махаматалиев Иркин Муминович, техника фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўчувчан қумларни мустаҳкамлаш учун маҳаллий ишлаб чиқарилган боғловчи материалларидан комплекс ресурс иқтисод қилувчи, белгиланган хоссаларга эга дефляцияга қарши қобиқ таркиби ва ушбу қобиқни ҳосил қилиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дефляцияга қарши қум-боғловчи ҳимоя қобиғини шамолга қарши турғунлигини баҳолашнинг янгича ёндошуви ҳосил қилинадиган қобиқнинг хоссаларини ҳисобга олган холда  ишлаб чиқилган;

физик моделлаштириш асосида қуруқ ва нам ҳолатдаги кўчувчан қумларни мустаҳкамлаш учун махаллий иккиламчи хомашёдан (декстрин, КП-001 полиакриламид елими) эритма сифатида боғловчиларнинг ишчи таркиблари ишлаб чиқилган;

қобиқ ҳосил қилиш учун шимдириш ишчи таркибдаги боғловчининг қонцентрацияси ва қопланадиган юза бирлигига сарфи қумнинг намлигига боғлиқлиги қум-боғловчи қобиқни структуравий тузилишини рентген нурлари таъсирида ва спектроскопия тадқиқотлари асосида аниқланган;

нам кўчувчан қумларга боғловчи моддаларни сингдириш жараёнида капилляр кучларнинг гравитацион кучларга нисбатан устунлиги физик моделлаштириш, кузатув ва ўлчовлар орқали аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Mаҳаллий ишлаб чиқарилган боғловчи материаллари билан кўчувчи қумларни ресурстежамкор мустаҳкамловчи қобиқни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

маҳаллий ишлаб чиқаришнинг иккиламчи хомашёсидан (декстрин, КП-001 полиакриламид елими) эритма сифатида боғловчиларининг ишчи таркиблари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тассаруфидаги темир йўл майдонлари, хусусан, Навоий-Учқудуқ-Мискин Км273, Км274 майдонларига қуруқ ва нам холатдаги кўчувчан қумларни мустаҳкамлаш жараёнига жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 1 февралдаги 208-сон маълумотномаси). Натижада муайян талабларга эга ҳимоя қобиғи яратилиши ва мустаҳкамлаш ишларини механизациялаш даражасини ошириш орқали меҳнат сарфини 60% га камайтириш имконини берган;

кўчувчан қумларни мустаҳкамлаш бўйича ресурстежамкор технология «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тассаруфидаги темир йўл майдонлари, хусусан, Навоий-Учқудуқ-Мискин темир йўлининг Км273, Км274 майдонларида жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 1 февралдаги 208-сон маълумотномаси). Натижада материал сарфини 50%га камайтириш, кўчувчан қумларни биологик усулида мустаҳкамлаш учун экилган қумли худудлардаги  ўсимликлар уруғларини ўсиб-ўниб чиқиши 15%га ошириш имконини берган;

ишлаб чиқарилган экспресс-усули «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тассаруфидаги темир йўл майдонлари, хусусан, Навоий-Учқудуқ-Мискин Км273, Км274 майдонларида дефляцияга қарши химоя қум-боғловчи қобиқни турғунлигини  баҳолаш жараёнига жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 1 февралдаги 208-сон маълумотномаси). Натижада экспресс-тадқиқот қўлланиши орқали полимерқумли қобиқнинг физик-механик, физик-кимёвий хоссаларини бахолаш ва тадқиқот бажарилиш вақтини 2 баробарга камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish