Ильясов Алланазар Торехановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хом ашё асосида самарали деворбоп керамик буюмларнинг структураси, таркиби ва хоссаларини шакллантириш», 05.09.05 – «Қурилиш материаллари ва буюмлари» (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T381
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Адилходжаев Анвар Ишанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Тулаганов Абдукабил Абдунабиевич, техника фанлари доктори, профессор; Газиев Учкун Абдуллаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади паст сифатли маҳаллий лёссимон гилтупроқлар, цеолиттаркибли тоғ жинси ва майдаланган ғўзапоядан фойдаланиб самарали керамик деворбоп буюмларнинг таркиби ва структурасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«лёссимон гилтупроқ, цеолиттаркибли жинс ва майдаланган ғўзапоя» тизими асосидаги керамик композицияларнинг ғовакли ва аралаш структураси шаклланишининг механизми назарий жихатдан асосланган;
куйдириш шароитида олинган керамик деворбоп материалларнинг физик-механик хоссаларига компонентларнинг таъсир даражаси технологик омилларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
керамик масса таркиблари сополагида фаза ва структура ҳосил бўлиши жараёнининг тезлашишига компонентлар таъсирини уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида деворбоп керамик серғовак ғишт олишнинг энергиясамарадор технологияси структура ҳосил қиладиган қўшимчалардан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасининг минерал-хомашё ресрусларидан фойдаланишни кўзда тутувчи керамик массаларнинг оптимал таркибларини ишлаб чиқиш ва самарали керамик деворбоп ғиштларни ишлаб чиқаришнинг энергия тежамкор технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида олинган керамик масса таркиби “ETALONKIRPICH” МЧЖ ғишт заводида жорий қилинди. (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлигининг 2018 йил 10 октябрдаги 01-07/01-2798-сон маълумотномаси). Натижада керамик серғовак ғишт ишлаб чиқариш унумдорлигини 20-25 %га оширишга имкон берган;
самарали деворбоп керамик буюмларни олишнинг энергия тежамкор технологияси “QIZKETKENKIRPICH” МЧЖда жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2018 йил 10 октябрдаги 01-07/01-2798-сон маълумотномаси). Натижада керамик серғовак ғишт ишлаб чиқаришда пишириш ҳароратини 50-100 0С га пасайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини мавжуд технологияга нисбатан 20-25 %га ошириш имконини берган;
“ETALONKIRPICH” ва “QIZKETKENKIRPICH” МЧЖда керамик массанинг ишлаб чиқилган оптимал таркиби маҳаллий хом ашёдан зичлиги 1000-1200 кг/м3; сиқилишга мустаҳкамлиги 8,5-10,5 МПа, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,2-0,3 Вт/м·0С кўрсаткичларга эга бўлган самарали керамик материал ишлаб чиқиш имконини берган.