Хужахмедов Жамолиддин Джололовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ўткир лимфобласт лейкозда BCR/ABL химери онкогенининг молекуляр таҳлили», 14.00.29–Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib698.
Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси,DSc.27.06.2017.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Бабаджанова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ФДБТФТБА Гематология ва трансфузиология ИТИ (Россия).
Диссертация йуналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: BCR/ABL химер онкогенининг генетик вариантларини ва учраш даражасини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда Рh-позитив ўткир лимфобласт лейкознинг солиштирма ташхислаш ва даволаш тизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда илк маротаба генетик маркерининг BCR/ABL p190 турининг учраш даражаси ва унинг р210 тури аниқланган;
ўткир лимфобласт лейкозни даволашда қўлланилган стандарт протоколларнинг ретроспектив таҳлили асосида юқори хавф гуруҳидаги беморлар стандарт хавф гуруҳидагилар билан солиштирилганда биринчисида касаллик қайталанишини юқори даражаси исботланган;
ўткир лимфобласт лейкозли BCR/ABL-мусбат беморларда Гливек билан кимётерапия биргаликда ўтказилганда ремиссия даражаси ушбу препаратни олмаганларга нисбатан 8 марта кўпроқ эканлиги χ2=7,2; р=0,003;ОR=8,25 исботланган;
ўткир лимфобласт лейкозли беморларда Гливек билан кимётерапия биргаликда ўтказиш самарадорлигининг ошиши, касалликнинг асоратларни камайтириш механизмини яратишга асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир лимфобласт лейкозда bcr/abl химер онкогенининг молекуляр таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўзбекистонда Ph-позитивли ўткир лимфаблост лейкознинг молекуляр ташхисоти» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 14 февралдаги 8м-/43-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўткир лимфобласт лейкозда BCR/ABL химер онкогенини молекуляр таҳлил қилиш ва ташхислаш имконини берган;
ўткир лимфобласт лейкозда bcr/abl химер онкогенининг молекуляр таҳлилига қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтининг гематология бўлимларида Ph-мусбат ўткир лимфобласт лейкоз билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш клиник амалиётига, Тошкент шаҳар онкологик диспансерининг клиник амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 июндаги 8н-з/146-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имкониятини оширган.