Шевченко Ольга Игоревнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир лейкозли беморларда инфекцион асоратларни даволашни ҳамда ташхислашни оптималлаштириш», 14.00.29–Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib699.
Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси,DSc.27.06.2017.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Сулейманова Дилора Нагаловна, тиббиёт фанлари доктори; Худайкулова Гульнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ФДБТ Россия Тиббиёт фанлари академияси Гематология илмий-тадқиқот маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йуналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фебрил нейтропения ҳолатидаги ўткир лейкозли беморларда инфекция қўзғатувчиларининг чидамлилик таркибини баҳолаш ва антибиотиклар билан даволаш тамойилларини такомиллаштришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда ўткир лейкозли беморларда инфекцион асоратлар қўзғатувчисининг этиологик структурасидан келиб чиқиш сабабларининг механизмлари исботаланган;
ўткир лейкозларнинг ривожланиш механизмида граммусбат микроорганизмлар устунлиги, бактерияларнинг қўзғатувчилари Staphylococcuse pidermidis, бурун халқум инфекциясида Streptococcus haemolyticus нисбатан юқорилиги асосланган;
ажратилган граммусбат бактерия штаммлари цефалоспоринлар – цефоперазон, цефоперазон/сульбактам ҳамда цефепимларга ва аминогликозид-амикацин грамманфий бактерияларга нисбатан юқори фаолликни кўрсатиши даражаси исботланган;
бактериал сепсиснинг ривожланиши ўткир лимфобласт лейкозли беморларга нисбатан ўткир нолимфобласт лейкозли беморларда кўпроқ учраши қайд этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир лейкозли инфекцион асоратларни даволашни ҳамда ташхислашни оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Ўткир лейкозларнинг инфекцион асортларини ташхислаш ва даволаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 14 февралдаги 8м-/43-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўткир лейкозларни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Ўткир лейкозларнинг инфекцион асоратини этиология, патогенези ва даволаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 14 февралдаги 8м-/43-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўткир лейкозларнинг юқумли асоратлар этиологияси, ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
Ўткир лейкозли инфекцион асоратларни даволашни ҳамда ташхислашни оптималлаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти ва Тошкент шаҳар онкологик диспансерининг клиник амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 июндаги 8н-д/147-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.