Бахрамов Фуркат Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўн беш йиллик ретро- ва проспектив тадқиқотларга асосланган Тошкент шаҳри аҳолиси орасида наркотикларга қарамликнинг клинико-эпидемиологик хусусиятлари динамикаси», 14.00.18–Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib210.
Илмий раҳбар: Турсунходжаева Людмила Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Имамов Акбар Хаджаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжаева Назира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: наркотикларга қарамликнинг тарқалганлигига таъсир этувчи омиллар мажмуини белгилаш, унинг кечиши ва оқибатлари прогнозини эрта баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳрида опий наркоманиялари тарқалганлигининг камайиши улар билан бирламчи касалланиш кўрсаткичларининг пасайиб бориши ҳисобига рўй бераётганлиги аниқланган;
наркомания бўйича вазият динамикасида наркотиклардан бутунлай воз кечиш ҳолатларининг нисбатан ортиши, наркотикларга тобе беморларнинг наркотиклар дозасини кескин ошириб юбориш ва парентерал инфекцияларга йўлиқиш (гепатит С) билан боғлиқ бўлган хавфли хулқ-атворининг камайиши исботланган;
опиоидлар ва каннабиноидларга тобе беморлардаги турғун ремиссияларнинг шаклланиши ижтимоий-психологик ва биологик омилларга боғлиқлиги аниқланган;
наркотиклар истеъмол қилинишининг ҳозирги кундаги усуллари, опиоидларга қарамликнинг кечиши ва оқибатларининг вариантлари белгиланган, унинг динамикасига таъсир этувчи преморбиддаги биологик, психологик ва ижтимоий омиллар асосланган;
опий наркоманияси кечишининг эрта прогнозлаш учун илк бор биологик, психологик ва ижтимоий мезонлар аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент шаҳри аҳолиси орасиданаркотикларга қарамликнинг 15 йиллик ретро- ва проспектив тадқиқот натижалари асосида:
«Опиоидларга қарамликнинг кечиши ва оқибатларини эҳтимоллик прогнозининг омилларини интеграл баҳолаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 январдаги 8н-р/4-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома опиоидларга қарамлик кечишини эрта прогнозлашга ва унинг салбий оқибатларининг олдини олишга ёндашувларни оптималлаштиришга имкон берган.
15 йиллик ретро- ва проспектив тадқиқотларга асосланган Тошкент шаҳрида наркоманияларнинг клиник-эпидемиологик хусусиятлари бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизими, жумладан, Республика наркология маркази фаолиятига, Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонасининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 январдаги 8н-д/17-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ҳеч қандай қўшимча сарф-харажатларсиз, турғун ремиссияларга эришишга ва опиоидларга қарамликнинг салбий оқибатларининг олдини олишга йўналтирилган даволаш-реабилитациялаш ва профилактика дастурлари самарадорлигини ошириш имконини берган.