Эргашева Чинора Эргаш қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбек касбий мусиқасида назира анъаналари” (“Ушшоқ” намуналари мисолида), 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/San42.
Илмий раҳбар: Иброҳимов Оқилхон Акбарович, санъатшунослик фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси,PhD29.11.2017.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Низамов Аслиддин, санъатшунослик фанлари доктори; Мухтарова Флора Шаахмедовна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: назира анъаналарининг ўзбек миллий мусиқаси ривожидаги ўрни ва бастакорлик ижодиётида ўзига хос намоён бўлиш шаклларини тизимли ёритиш ва ҳозирги давр ўзбек маданиятидаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назира эстетикасининг миллий мумтоз мусиқада “намуна-ўхшатма” услуби юзага келишидаги муҳим ўрни ва шу асосда бастакорлик ижодиётида яратилган “Ушшоқ” намуналари аниқланган;
назира эстетикасининг мусиқа рисолалари мазмунида акс этиши аниқ мисоллар билан илмий асосланган;
ўн икки мақом тизими, шунингдек Шашмақом, Хоразм мақомлари, Фарғона-Тошкент мақом йўллари таркибидан ўрин олган Ушшоқ намуналари ижодий назира асосида яратилганлиги исботланган;
XIX–XX асрларда бастакорлар томонидан яратилган Ушшоқлар қадимдан келаётган шу номли мумтоз намуналар асосида ижодий кўринишлари эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек касбий мусиқасида назира анъаналари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бастакорлик ижодиёти ва унда назира қирраларининг намоён бўлиши, анъаналари ва намояндалари ҳақида олинган натижалар “Ўзбек мусиқаси тарихи” (II жилд) дарслигининг “XX асрнинг 20–40 йилларида маданий-мусиқий ҳаёт” деб номланган 2-мавзусида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 89-02-1660-сон маълумотномаси). Натижада талабалар мумтоз мусиқий қадриятлар ҳамда бастакорлик ижодиётининг тарихий ва назарий масалалари ҳақида аниқ билимга эга бўлганлар;
Шашмақом таркибидан ўрин олган Ушшоқ намуналари ижодий анъаналар асосида яратилганлиги ҳақида олинган натижалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” давлат унитар корхонасининг “Мақом алифбоси” телекўрсатуви орқали эфирга узатилган “Шашмақом таркибидаги Ушшоқ йўллари” мавзуси очиб берилишида фойдаланилган (Ўзбек миллий мақом санъати марказининг 2018 йил 30 майдаги 101-сон, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 11 июндаги 02-14/325-сон маълумотномалари). Пировардида телетомошабинлар Шашмақом таркибидан ўрин олган Ушшоқлар хусусида муҳим маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган;
назира анъаналари мусиқа рисолалари мазмунида, мақом туркумларида, бастакорлар яратган мумтоз намуналарда намоён бўлиши ҳолатлари ҳақида олинган натижалари “O‘zbekiston 24” телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг “O‘zbekiston 24” радио тармоғи орқали эфирга узатилган “Фан” эшиттиришида муҳим фикрлар билдирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 4 июлдаги 03-09-683-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчилар шу асосда мусиқа санъатидаги назира анъаналари ҳақида муайян тасаввурга эга бўлдган;
назира эстетикасининг миллий мумтоз мусиқада “намуна-ўхшатма” услуби юзага келишидаги муҳим ўрни ва шу асосда юзага келган Ушшоқлар ҳақида олинган натижалар OXUS Culture ҳамда Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси ҳамкорликда ўтказган Биринчи “Шашмақом” фестивалининг 9 февраль санасидаги концерти ҳамда Кириш сўзини тайёрланшда фойдаланилган (OXUS Culture масъулияти чекланган жамиятнинг 2018 йил 26 июндаги 32-сон маълумотномаси). Бу фестивалда ҳозир бўлган тингловчиларга Шашмақом ушшоқлари ҳақида янги илмий маълумот эга бўлишларига асос бўлган.