Маматюсупов Бунёдбек Улуғбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳуқуқий маданият эндоген хусусиятларининг шахс ижтимоий фаоллигига таъсири», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fal81.
Илмий раҳбар: Нурматова Мукарам Ахмедовна, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05
Расмий оппонентлар: Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердикулов Сирожжон Насипкулович, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳуқуқий маданиятнинг эндоген хусусиятларини шахс ижтимоий фаоллигига таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсда ҳуқуқий маданият шаклланишининг эндоген хусусиятлари (ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий), ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиш динамикаси очиб берилган;
деактивлик ва фаолликнинг шахс ижтимоийлашувида намоён бўлиши тавсифланиб, деактивлик мослашувчанлик функцияларни бажариши, фаоллик эса вазиятни назорат қилишга қаратилганлиги очиб берилган;
ҳуқуқий маданият тузилмаси моделларининг генетик (ҳуқуқий маданиятнинг жамият тузилмалари билан муносабати), функционал (ҳуқуқий маданият элементлари ўртасидаги функционал алоқалар), мантиқий (ҳуқуқий маданият тузилмаларининг мазмунан ҳамда шаклан мутаносиблиги), психологик (ҳуқуқий муносабатларда юзага келадиган фикрлаш фаолиятининг таҳлилий, интуитивлиги) жиҳатлари фалсафий жиҳатдан такомиллаштирилган;
ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг прогрессив, регрессив ва гносеологик омиллари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳуқуқий маданият эндоген хусусиятларининг шахс ижтимоий фаоллигига таъсири бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
шахсда ҳуқуқий маданият шаклланишининг эндоген хусусиятлари (ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий) ва ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиш динамикасига доир таклиф ва тавсиялардан «Ахлоқий ва эстетик маданият» номли ўқув қўлланмасининг «Ахлоқий-эстетик маданиятнинг бошқа маданият шакллари билан ўзаро муносабати», «Ахлоқий эстетик маданиятни шакллантиришнинг тарбиявий воситалари ва йўллари», «Анъанавий тарбия усуллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари» ҳамда «Ахлоқий-эстетик маданиятни ривожлантиришда оила, маҳалла, жамоатчиликнинг роли» мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 апрелдаги 89-03-1359-сон маълумотномаси). Натижада ушбу қўлланма орқали аҳлоқий ва ҳуқуқий маданиятнинг ўзаро интеграцияси, шахс ахлоқий маданиятининг юксалишида ижтимоий фаолликнинг аҳамияти билан боғлиқ масалаларни талабаларга етказиш имконини берган;
шахс инновацион фаоллигининг мезонлари ҳамда ҳуқуқий маданият тузилмаси моделларининг генетик, функционал, мантиқий ва психологик тузилмаларига доир таклифлардан ЁА-1-18 рақамли «Глобаллашув шароитида миллий ўзликни сақлаш муаммосини ҳал этишда ижтимоий ва маънавий-мафкуравий тарғибот технологияларининг аҳамияти» мавзусидаги ёшлар амалий лойиҳаси доирасида чоп этилган «Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт эволюцияси ва ёшлар тарбияси» номли монографиянинг «Глобаллашув шароитида маънавият ва маънавий инқирознинг ўзаро алоқадорликда акс этиши», «Демократик тараққиёт ва маънавий қадриятларнинг ўзгариши» ҳамда «Глобал ўзгаришлар шароитида жамиятнинг маънавий тараққиёт йўли ва унинг ўзига хос йўналишлари» мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 апрелдаги 89-03-1359-сон маълумотномаси). Шу боис, ушбу амалий лойиҳа доирасида олинган маълумотлар ҳуқуқий маданият ва шахс фаоллиги билан боғлиқ маълумотлар билан бойитилган;
ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг гносеологик ва дидактик омиллари ҳамда ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш механизмларига оид таклиф-тавсиялардан «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ассоциация томонидан бажарилган «Ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш» мавзусидаги халқаро амалий грантда фойдаланилган («SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ассоциациянинг 2018 йил 12 апрелдаги 47-И-сон маълумотномаси). Шунингдек, «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ассоциациянинг йиллик вазифаларини бажаришда, ўтказилган тадбир ва семинарларда ҳуқуқий маданият билан боғлиқ тадқиқотлар янги маълумотлар билан бойитилган.