Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиёров Умирзоқ Эргашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4664.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хоʻжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Нарбаев Шарафиддин Кенгэшович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент; Инобатов Аброр Бошларович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрмон фонди ерларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субʼектларга ижарага беришда ижара тўловлари миқдорини ҳудудларнинг географик жойлашуви, экин тури ҳамда иқтисодий самарадорлигини инобатга олган ҳолда табақали ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган ва таклиф этилган;
ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субʼектларни давлат томонидан кредит, солиқ ва субсидиялаш каби дастаклар ёрдамида қўллаб-қувватлаш механизмлари асосланган;
ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликлар ўртасида кооперацион муносабатларни ривожлантириш, уларнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш мақсадида “Агроўрмон бирлашмалари”ни ташкил этиш ҳамда уларни иқтисодий рағбатлантириш йўллари асосланган;
ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имконияти мавжуд бўлган ер майдонлари, ижарага берилган ер фонди, ҳамда соҳага киритилаётган инвестициялар каби омилларни инобатга олган ҳолда маҳсулот етиштириш ҳажми ўзгаришининг 2029 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўрмон фонди ерларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субʼектларга ижарага беришда ижара тўловлари миқдорини табақали ҳисоблаш усули Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўрмон хўжалиги агентлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 03/18-6013-сон маълумотномаси). Натижада, ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий салоҳияти, жойлашган жойи ва маҳсулот турига нисбатан бозор конюктураси таъсирида талаб ва таклифнинг ҳамда нархларнинг шаклланишини эʼтиборга олган ҳолда ижара тўловларини табақали белгилаш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш имконияти яратилади;
ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик субʼектларини давлат томонидан имтиёзли қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўрмон хўжалиги агентлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 03/18-6013-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудлар шароити ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда ўрмон фонди ерларини тоғ ва тоғолди, чўл ва адир, водий каби зоналарга ажратиб, жумладан, тоғ зонаси учун ҚМСда, чўл зонаси учун ҚМСнинг 50 фоизи ва водий зоналари учун ҚМСнинг 75 фоизи ставкасида имтиёзли кредит ажратиш, ҳосил суғуртаси мукофотининг 50 фоизини Ўрмон хоʼжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш, узоқ йиллар ичида ҳосилга кирадиган мевали боғларни ташкил этган хўжаликларга ҳар 1 гектарга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БХМ) 3 баробари, манзарали дарахтлар (палвония, арчалар, тераклар, кўп йиллик манзарали гуллар ва б.) ларни парваришлашда БҲМнинг 2 баробари миқдорида субсидиялар ажратиш ўрмон хўжалигида фаолият юритаётган субʼектларнинг молиявий имкониятларини оширади;
ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликлар ўртасида кооперацион муносабатларни ривожлантириш мақсадида “Агроўрмон бирлашмалари”ни ташкил этиш таклифи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўрмон хўжалиги агентлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 03/18-6013-сон маълумотномаси). Натижада, ўрмон фонди ерларининг минтақавий хусусиятлари ва тоифасидан келиб чиққан ҳолда табақали суғурталаш усули, хусусан, чўл минтақасида жойлашган ўрмон фонди ерларида ҳосил суғуртасининг 70 фоизини, тоғ олди минтақасида жойлашганларга ҳосил суғуртасининг 50 фоизини, яйлов ерларида жойлашган ерларда эса 30 фоизини, органик маҳсулот етиштиришни ташкил этган ҳамда тегишли сертификатларни олган бирлашмалар учун етиштирилган маҳсулот таннархи ҳамда бозордаги ўртача баҳо орасидаги фарқнинг 50 фоизини субсидиялаш орқали рағбатлантириш, етиштирилган маҳсулотнинг шаклидан (товар ёки натурал) келиб чиққан ҳолда имтиёзли кредитлашда бирлашмада натурал маҳсулот етиштирилган бўлса ва оила эҳтиёжлари учун сарф этилса, қайта молиялаш ставкасидан 4 пункт юқори фоизларда ҳамда камида 60 фоизи товар маҳсулот сифатида бозорга тақдим этилса қайта молиялаш ставкасининг 70 фоизи миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш асосида тармоқни барқарор ривожлантириш имкониятлари яратилади;
ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш имконияти мавжуд бўлган ер майдонлари, ижарага берилган ер фонди ҳамда соҳага киритилаётган инвестициялар каби омилларни инобатга олган ҳолда маҳсулот етиштириш ҳажми ўзгаришининг 2029 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўрмон хўжалиги агентлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 03/18-6013-сон маълумотномаси). Ҳисоб-китоб натижаларига асосан 2029 йилга бориб, Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги тизимидаги мавжуд ва янги ўзлаштирилган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 5787,8 тоннани ташкил этиши прогноз қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish