Бекпўлатов Улуғбек Раҳматулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Симметрия ва асимметрия (замонавий фалсафий таҳлил)», 09.00.01–Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fal51.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Маҳбуба Нуриллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердимуродова Алима Карлыбаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: симметрия ва асимметрия бирлигининг материя хусусиятларини шаклланишидаги ўрнини ҳамда жамият тараққиётидаги аҳамиятини илмий-фалсафий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диссимметрия ҳодисаси орқали симметриядан асимметрияга ва аксинча ўтиш жараёнлари диалектиканинг айният, тафовут, қарама-қаршилик категориялари контекстида асосланган;
замонавий илмий билишда симметрия ва асимметрия тамойилларининг системалаштирувчи, синтезловчи, умумлаштирувчи функциялари кўрсатиб берилган;
симметрия ва асимметрия тамойилларининг классик, ноклассик, постноклассик фанлардаги мазмуни нисбийлик, инвариантлилик ва фракталлик хусусиятлари асосида очиб берилган;
симметрия ва асимметрия бирлиги тамойилининг ижтимоий муносабатларни мувофиқлаштирувчи, тартибга солувчи, ростловчи, барқарорлаштирувчи функциялари ёритилган ҳамда уларнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Симметрия ва асимметрия замонавий фалсафий таҳлил бўйича олинган илмий натижалар асосида:
симметрия ва асимметрия бирлиги тамойилининг ижтимоий муносабатларни мувофиқлаштирувчи, тартибга солувчи, ростловчи, барқарорлаштирувчи фунциялари бўйича олинган хулосалардан “Ёшлар иттифоқи” фаолияти доирасида, хусусан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ҳамда “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли етказишда ва уларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга бағишланган тадбирларда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 10 июлдаги 04-13/3554-сон маълумотномаси). Натижада жамият ва давлат манфаатларига мувофиқ равишда олиб борадиган, юксак маънавиятли, инновацион ва креатив тафаккурга эга ёшларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этган;
симметрия ва асимметрия тамойилларининг классик, ноклассик, постноклассик фанлардаги мазмуни нисбийлик, инвариантлилик ва фракталлик хусусиятлари каби натижаларидан бакалавриат таълим йўналиши талабаларига диссертация ишида ижтимоий симметрия ва асимметриянинг жамият тараққиётидаги конструктив аҳамиятига оид тадқиқот натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт” номли эшиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 25 октябрдаги O‘z/R-1-175-сон маълумотномаси). Бу эса жамоатчиликни мамлакатимизда юз бераётган конструктив характердаги асимметрик ўзгаришлардан хабардор қилиш ва бу ўзгаришларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олиш ҳиссини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этган;
диссертациядаги ижтимоий борлиқнинг симметрик ва асимметрик хусусиятлари ҳамда уларнинг жамият тараққиётидаги ўрнига оид ишлаб чиқилган назарий хулосалари, методологик тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими фаолиятида кенг фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 23 ноябрдаги 02/9-1235-18-сон маълумотномаси). Натижада маънавий баркамол авлодни камол топтиришнинг муҳим омиллари ва асосларини оптималлаштириш имконини берган.