Ибодуллаев Шохбоз Тўлқин ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларининг рақобатбардошлигини таъминлаш йўллари”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Iqt581
Илмий маслаҳатчи: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/31.10.2024.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гадоев Сухроб Жумакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатсиз депозитлар билан юқори ликвидли активлар ўртасидаги миқдорий мутаносибликни таъминлаш, трансакцион депозитларнинг барқарор қолдиғини юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш, қисқа муддатли активларнинг ўсиш суръати билан қисқа муддатли мажбуриятларнинг ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш йўли билан банкларнинг жорий ликвидлилик даражасини ошириш таклифи асосланган;
соф фоизли спрэд кўрсаткичининг инфляция даражаси ҳисобга олинган ҳолдаги меъёрий даражасини таъминлаган ҳолда, соф фоизли спрэд ҳисобидан муддатли депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги ҳамда иккинчи даражали даражали капиталнинг миқдорини кўпайтириш орқали регулятив капиталнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғини ошириш таклифи асосланган;
тижорат банкларига ўзининг ҳисобидан қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар ҳажмини регулятив капитал суммасидан ошиб кетмайдиган миқдорда белгилаш ва инвестиция фондларидаги иштирокни банк капиталининг 3,0 фоизигача бўлган суммага чеклаш таклифи асосланган;
банклараро кредитларнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш ва регулятив капиталнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғини ошириш асосида фоизли даромадлар билан фоизли харажатлар ўртасидаги барқарор нисбатни таъминлаш, фоизсиз харажатларнинг фоизсиз даромадларга нисбатан паст ва барқарор даражасини таъминлаш, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар миқдорини кўпайтириш йўли билан банк активларининг рискка тортилган суммасини камайтиришнинг зарурлиги асосланган;
ТИФ Миллий банкида кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг миқдори ва даражасининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида::
муддатсиз депозитлар билан юқори ликвидли активлар ўртасидаги миқдорий мутаносибликни таъминлаш, трансакцион депозитларнинг барқарор қолдиғини юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш, қисқа муддатли активларнинг ўсиш суръати билан қисқа муддатли мажбуриятларнинг ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш йўли билан банкларнинг жорий ликвидлилик даражасини ошириш таклифи Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки амалиётига жорий этилган (Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг 2024 йил 15 февралдаги 02/1-1223/17-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида ТИФ Миллий банкида 2023 йилнинг учинчи чораги якунида 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан кредитларнинг ўсиш суръати 5,3 фоизни ташкил этгани ҳолда, кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг ўсиш суръати 3,1 мартани ташкил этди ва барқарор пассивларнинг миқдори, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига шу йилнинг 1 апрель ҳолатига нисбатан 6,8 фоизга кўпайган.
соф фоизли спрэд кўрсаткичининг инфляция даражаси ҳисобга олинган ҳолдаги меъёрий даражасини таъминлаган ҳолда, соф фоизли спрэд ҳисобидан муддатли депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги ҳамда иккинчи даражали даражали капиталнинг миқдорини кўпайтириш орқали регулятив капиталнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғини ошириш таклифи Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки амалиётига жорий этилган (Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг 2024 йил 15 февралдаги 02/1-1223/17-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида ТИФ Миллий банкида 2023 йилни 1 октябрь ҳолатига кўра, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғи 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига нисбатан 4,2 фоизли пунктга ошган.
тижорат банкларига ўзининг ҳисобидан қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар ҳажмини регулятив капитал суммасидан ошиб кетмайдиган миқдорда белгилаш ва инвестиция фондларидаги иштирокни банк капиталининг 3,0 фоизигача бўлган суммага чеклаш таклифи Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки амалиётига жорий этилган (Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг 2024 йил 15 февралдаги 02/1-1223/17-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида ТИФ Миллий банкида активларнинг даромадлилиги 2023 йилнинг учинчи чораги якунида 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 7,8 фоизли пунктга ошган.
банклараро кредитларнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш ва регулятив капиталнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғини ошириш асосида фоизли даромадлар билан фоизли харажатлар ўртасидаги барқарор нисбатни таъминлаш, фоизсиз харажатларнинг фоизсиз даромадларга нисбатан паст ва барқарор даражасини таъминлаш, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар миқдорини кўпайтириш йўли билан банк активларининг рискка тортилган суммасини камайтиришнинг зарурлиги таклифи Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки амалиётига жорий этилган (Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг 2024 йил 15 февралдаги 02/1-1223/17-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида ТИФ Миллий банкида фоизли даромадлар билан фоизли харажатлар ўртасидаги барқарор нисбатни таъминлаш, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар миқдорини кўпайтириш йўли билан банк активларининг рискка тортилган суммасини камайтириш имкони яратилган.
ТИФ Миллий банкида кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг миқдори ва даражасининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки амалиётига жорий этилган
(Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг 2024 йил 15 февралдаги 02/1-1223/17-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида ТИФ Миллий банкида кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг миқдори ва даражасининг истиқболдаги кўрсаткичларини таъминлаш шартлари ва асосий параметрлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имконини берган.