Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитов Жамшид Холвоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ободонлаштириш хизматларини ривожлантришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt1782 
Илмий раҳбар:  Мирзаев Қулмамат Жанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муртазаев Олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро Давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилоятида ободонлаштириш хизматларини ривожлантришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ободонлаштириш хизмати самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ҳудудларда ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, қаттиқ чиқинди ва чиқиндихоналар билан боғлиқ хизматлар, тунги ёритиш тизимларида қайта тикланувчи энергия манбалардан фойдаланишни ривожлантириш, пиёдалар йўлакларини қуриш ва таъмирлаш, ички ирригасия тармоқларини қуриш ва таъмирлаш) хизматлари билан боғлиқ харажатлар ва улардан олинадиган даромадлар натижаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ободонлаштириш хизматлари корхоналари самарадорлигини баҳолаш ободонлаштириш хизматлари соҳасининг моддий-техник базаси (МТБ = 0,37), меҳнат ресурслари таъминоти (МРТ = 0,24) ва малакаларини ошириш (МО = 0,39) омилларининг соҳага йўналтирилган харажатларни камайтириш имкониятлари даражасини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
ободонлаштириш хизматларини ривожлантиришнинг муҳим ташкилий-иқтисодий механизми таркибига экологик ва ободонлаштириш муаммоларини тадқиқ этишга йўналтирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ҳудуд мувофиқлаштирувчи кенгаши орқали уйғунлаштирилган “Самарқанд вилояти ободонлаштириш ҳудудий кластери” ташкилий тузилмаси таклиф этилган; 
ободонлаштириш хизматларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи кўп омилли эконометрик модел асосида Самарқанд вилоятида 2028 йилга қадар ободонлаштириш хизматларини ривожлантиришнинг  прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ободонлаштириш  хизматларини ривожлантришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ободонлаштириш хизмати самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ҳудудларда ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, қаттиқ чиқинди ва чиқиндихоналар билан боғлиқ хизматлар, тунги ёритиш тизимларида қайта тикланувчи энергия манбалардан фойдаланишни ривожлантириш, пиёдалар йўлакларини қуриш ва таъмирлаш, ички ирригасия тармоқларини қуриш ва таъмирлаш) хизматлари билан боғлиқ харажатлар ва улардан олинадиган даромадлар натижаси нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Табиий ресурслар иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 
284-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 
2024 йил 30 августдаги 1-сонли қарори). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ҳудудларда ободонлаштириш хизматлари билан боғлиқ харажатлар ва улардан олинадиган даромадлар натижаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “ободонлаштириш хизмати самарадорлиги” тушунчаси юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ободонлаштириш хизматлари корхоналари самарадорлигини баҳолаш ободонлаштириш хизматлари соҳасининг моддий-техник базаси (МТБ = 0,37), меҳнат ресурслари таъминоти (МРТ = 0,24) ва малакаларини ошириш (МО = 0,39) омилларининг соҳага йўналтирилган харажатларни камайтириш имкониятлари даражасини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш таклифи Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 21 февралдаги №04-07-27-2088-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ободонлаштириш хизматлари соҳаси омилларининг соҳага йўналтирилган харажатларни камайтириш имкониятлари даражасини ҳисобга олиш имкони яратилган;
ободонлаштириш хизматларини ривожлантиришнинг муҳим ташкилий-иқтисодий механизми таркибига экологик ва ободонлаштириш муаммоларини тадқиқ этишга йўналтирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ҳудуд мувофиқлаштирувчи кенгаши орқали уйғунлаштирилган “Самарқанд вилояти ободонлаштириш ҳудудий кластери” ташкилий тузилмасига оид таклифи Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 21 февралдаги №04-07-27-2088-сонли маълумотномаси. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Самарқанд вилояти ободонлаштириш ҳудудий кластери” ташкилий тузилмаси ёрдамида экологик ва ободонлаштириш муаммоларини тадқиқ этишга йўналтирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ҳудуд мувофиқлаштирувчи кенгаши орқали уйғунлаштириш имкони яратилган; 
ободонлаштириш хизматларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи кўп омилли эконометрик модел асосида Самарқанд вилоятида 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган ободонлаштириш хизматларини ривожлантиришнинг  прогноз кўрсаткичлари Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 21 февралдаги №04-07-27-2088-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятида ўрта муддатли истиқболда ободонлаштириш хизматларини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish