Sayt test rejimida ishlamoqda

Санаева Муниса Иламоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Биологияни ўқитишда электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва жорий этиш механизмларини такомиллаштириш (7-синф мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8285.
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.20.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хушвактова Хуснобод Солиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Сапаров Турдибай Толибаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: биологияни ўқитишда электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва жорий этиш  механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биология фанидан таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ахборот таълим ресурсларини яратишнинг таркибий қисмлари (когнитив, жараёнли, рефлексив, мотивацияли) ва ўқувчиларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш тамойиллари (корпоратив характерга эгалик, витагенлик, интерактивлик, визуаллик, дифференцияллик, рефлексив, маданий ривожланиш билан ўзаро уйғунлик) маълумотларни қайта ишлаш индикаторлари асосида такомиллаштирилган;
биология фанидан медиатаълим методлари (сўзли, кўргазмали, амалий, иллюстратив-тушунтиришли, репродуктив, муаммоли) асосида ишлаб чиқилган ўқув топшириқлари орқали ўқувчиларнинг медиа (узатиш, баҳолаш, таҳлил қилиш, ўрнатиш, етказа билиш) ва коммуникатив компетентлиги (умумий, касбий, ижодий, репродуктив, самарали алоқаларни ўрнатиш, қўллаб-қувватлаш)ни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминоти такомиллаштирилган;
электрон ахборот таълим муҳитида биология фанини ўқитишнинг таркибий асослари (мазмуни, мақсади ва вазифалари) ҳамда ўқувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш мазмуни (методик-ташкилий, технологик жараёнли, креатив) электрон ахборот таълим ресурсларини яратишга қўйиладиган компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган педагогик талаблар ҳамда биология дарсларининг барча турларига рефлексив мослаштириш асосида “Мантиқий топшириқлар” электрон ўқув қўлланмаси яратилган;
биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг мустақил ишларини электрон ахборот таълим ресурслари асосида ташкил этиш даражалари (репродуктив, продуктив, изланишли, ижодий) мазмуни компютер дастурлари (Испринг, Ҳ5П, МйТестХ, Битеабле, Ҳот Потатоес)га мувофиқ такомиллаштирилган ҳамда ўқувчиларнинг мустақил ишларини самарали ташкил этишга йўналтирилган электрон ахборот таълим ресурслари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биологияни ўқитишда электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва жорий этиш механизмларини такомиллаштириш (7-синф мисолида) бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида:
биология фанидан таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ахборот таълим ресурсларини яратишнинг таркибий қисмлари (когнитив, жараёнли, рефлексив, мотивацияли) ва ўқувчиларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш тамойиллари (корпоратив характерга эгалик, витагенлик, интерактивлик, визуаллик, дифференцияллик, рефлексив, маданий ривожланиш билан ўзаро уйғунлик) маълумотларни қайта ишлаш индикаторлари аосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Биология ўқитиш методикасидан мустақил таълим топшириқлари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 9 январдаги 11-05-146/04-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида замонавий электрон ахборот таълим муҳитини яратиш ҳамда ўқувчиларда ахборот-коммуникатив компетентлик (АКК) сифатларини ривожлантиришга эришилган;
биология фанидан медиатаълим методлари (сўзли, кўргазмали, амалий, иллюстратив-тушунтиришли, репродуктив, муаммоли) асосида ишлаб чиқилган ўқув топшириқлари орқали ўқувчиларнинг медиа (узатиш, баҳолаш, таҳлил қилиш, ўрнатиш, етказа билиш) ва коммуникатив компетентлиги (умумий, касбий, ижодий, репродуктив, самарали алоқаларни ўрнатиш, қўллаб-қувватлаш)ни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминоти такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Қуалифиcатион” номли лойиҳадаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 9 январдаги 11-05-146/04-сон маълумотномаси). Натижада, биология фанини ўқитишнинг электрон методик таъминоти такомиллаштирилган;
электрон ахборот таълим муҳитида биология фанини ўқитишнинг таркибий асослари (мазмуни, мақсади ва вазифалари) ҳамда ўқувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш мазмуни (методик-ташкилий, технологик жараёнли, креатив) электрон ахборот таълим ресурсларини яратишга қўйиладиган компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган педагогик талаблар ҳамда биология дарсларининг барча турларига рефлексив мослаштириш асосида “Мантиқий топшириқлар” электрон ўқув қўлланмаси яратишга оид таклифлар мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг      2025 йил 9 январдаги 11-05-116/04-сон маълумотномаси; Нашр рухсатномаси, №416433. Буйруқ, 27.12.2024 й., №485). Натижада, биологияни ўқитишнинг илмий-методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг мустақил ишларини электрон ахборот таълим ресурслари асосида ташкил этиш даражалари (репродуктив, продуктив, изланишли, ижодий) мазмуни компютер дастурлари (Испринг, Ҳ5П, МйТестХ, Битеабле, Ҳот Потатоес)га мувофиқ такомиллаштирилган ҳамда ўқувчиларнинг мустақил ишларини самарали ташкил этишга йўналтирилган электрон ахборот таълим ресурсларини яратишга доир таклифлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали кўрсатувларининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 23 сентябрдаги 04-36-1054-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг электрон ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш кўникма ва малакаларининг ривожланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish