Даминов Муслимбек Асадуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион таълим шароитида молекуляр генетика фанини оʻқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped5687.
Илмий раҳбар: Жуманов Муратбай Арепбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.20.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Отенова Фарида Толегеновна биология фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим шароитида молекуляр генетика фанини оʻқитиш методикасини такомиллаштириш ва молекуляр генетика фани ўқитиладиган олий таълим муассасаларида инновацион таълим технологияларига асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ирсиятнинг хромосома мавзуларини оʻқитиш самарадорлиги молекуляр генетикадаги тушунчалар ва жараёнларни тушунтириш видеолар, анимасиялар ва интерактив симулясиялар, манбалар оʻқув тажрибасини қизиқарли ва иммерсив қилиш, ҳамда мураккаб молекуляр тузилмалар ва механизмларни тасаввур қилиш ва тушуниш ҳамда таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилган;
ирсиятнинг хромасома мавзуларини оʻқитиш методикаси, гамификасия, “Ирсиятнинг хромасома назарияси” мавзусига инкулизиф тушунчаларни киритиш, оʻқув мақсадларини мустаҳкамлаш, генетик мерос, ДНК репликасияси ва оқсил синтези жараёнларини акс эттирувчи оʻйинлар ва бошқотирмалардан ҳамда генетика соҳасида муҳим контекстларни идентив қоʻллаш асосида такомиллаштирилган;
виртуал лабораториялар ва реал лаборатория машғулотларида талабаларга экспериментлар тузиб, маълумотларни таҳлил қилиш ва мураккаб генетик маълумотлар тоʻпламидан хулоса чиқариш, лаборатория тажрибалари тақдим этиш, талабалар ҳақиқий дунё тадқиқотларини тақлид қилувчи лаборатория машғулотларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
ирсиятнинг хромасома мавзуларининг оʻқитиш технологиялари генетик, молекуляр генетика тушунчалар, дразафила пашшаси коʻз ранглари ва қанотларининг турли даражада ирсийланиб оʻзгариши, ҳамда генетик тест, шахсийлаштирилган тиббиёт ва генларни таҳрирлаш вареал татбиқ этилиш жиҳатларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим шароитида молекуляр генетика фанини оʻқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида:
молекуляр генетика фани ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир билим, назарий, амалий, кўникма, малака ва компетенсияларни аниқлаш ҳамда ахборот технологияларининг ташкилий компонентларига оид берилган таклиф ва тавсиялардан бакалаврлар учун мўлжалланган “Биология”, “Биотехнология (тармоқлар бўйича)”, “Тиббий биологик иш” таълим йўналишлари бўйича Давлат таълим стандартлари, Малака талаб, ўқув дастурлари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 2 декабрдаги 11-05-6928/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг фанга оид ахборотларни Давлат таълим стандартида белгиланган Малака талаблари асосида ўзлаштириш даражаси самарадорлигини аниқлаш имконини берган;
молекуляр генетика фанини ўқитишни такомиллаштириш мақсадида “Ирсиятнинг хромосома назарияси” мавзуларини ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги алоқа таъминланган, таълим муҳитида масала ва машқлар ишлаш бўйича ўқитиш тизими йўлга қўйилган, масала ва машқлар ечишга асосланган ўқув услубий тавсиянома, услубий тавсиялар, услубий тавсиянома яратилган ва улардан самарали фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган ҳамда “Молекуляр генетика” номли ўқув қўлланма нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 2 ноябрдаги А/Ф 514-сон буйруғига асосан берилган Г/000152-2023-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг молекуляр генетика фанидан ўқув ахборотлари билан ишлаш компетенсияси ривожлантирилган;
олий таълим муассасаларида талабаларнинг ирсият ва хромосома ҳақида тафаккурини ривожлантиришда ирсиятнинг хромосома назарияси мавзуларини ўқитиш методикаси мазмуни дидактик тамойиллар асосида интеграсион билимларни илмий-назарий жиҳатдан ўзаро иқтидори, қобилияти, лаёқати ва қизиқишларини аниқлашга йўналтирилган методик тизими интерфаол дастурий воситалар «Тушунчалар таҳлили», «Интерфаол метод»лардан ўқув жараёнида фойдаланиш имкониятларига кўра ривожлантирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 2 декабрдаги 11-05-6928/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг молекуляр генетика фани мавзуларини ўзлаштириш даражалари ва таълим сифатини оширишга эришилган;
олий таълим муассасаларида молекуляр генетика фани мавзуларини инновацион таълим технологиялари асосида ўқитишни самарали амалга ошириш учун замонавий тавсиялар ишлаб чиқилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 2 декабрдаги 11-05-6928/04-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида молекуляр генетика таълими мазмунини ва фаннинг талабалар томонидан ўзлаштириш имкониятлари ҳамда ўқитиш самарадорлиги оширилган.