Sayt test rejimida ishlamoqda

Аташов Ажинияз Шаниязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида биология фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштириш (умумтаълим мактаблари мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6304.
Илмий раҳбар: Арепбаев Исламбек Муратбаевич, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.20.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кошанов Даулетбай Эрежепович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Этакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида биология фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биология фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришнинг замонавий талаблари асосида шахсга йўналтирилган технологиялар (интерфаол методлар, лойиҳалаш технилогиялари, муаммоли таълим) ҳамда педагогик-психологик  омиллар (интеллектуал салоҳиятни ошириш, ўз-ўзини намоён этиш, ишчанлик, онглилик, ўз-ўзини баҳолаш)нинг бўғлиқлиги асосида ўқувчи шахсини ривожлантиришга қаратилган дидактик материаллар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган;
биология фанини ўқитишда ўқувчиларни шахсга йўналтирилган фаолиятга тайёрлаш мазмуни (ташкилий, технологик жараёнли, методик, коммуникатив) замонавий технологиялар (Тушунчалар таҳлили, Тоифалаш жадвали, Муаммо методи; электрон ресурслар;) воситасида таълимни ташкил этиш талаблари ҳамда дидактик мақсадлар (шахсий-рефлексив мотивацион, когнитив-фаолиятли, фаол ахборот алмашиниш)ни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
биология таълимига шахсга йўналтирилган ёндашувларни жорий этиш орқали ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари (ижодкорлик, коммуникативлик, мантиқий ва танқидий фикрлаш)ни ҳамда шахсий компетенсияларини (ахборот билан ишлаш, ғоявийлик, когнитивлик, педагогик-психологик тайёргарлик, мослашувчанлик, креативлик, глобал фикрлаш, интизомлилик, ташаббускорлик, қизиқувчанлик, ўз-ўзини бошқара олиш) ривожлантириш имкониятлари кегайтирилган;
биология фанини ўқитиш мазмуни когнитив соҳа, коммуникатив даража ва ўқувчиларнинг ўзини-ўзи касбий-шахсий ривожлантириш мотивацияси каби омилларнинг ўзаро боғлиқлиги асосида шахсга йўналтирилган биология дарсларини ташкил этишнинг ўқув-методик таъминоти ва шахсга йўналтирилган  амалий топшириқлар (ўқув топшириқлари, синфдан ташқари машғулотлар, ностанданрт тестлар) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида биология фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштириш (умумтаълим мактаблари мисолида) бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида:
биология фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришнинг замонавий талаблари асосида шахсга йўналтирилган омиллар ҳамда педагогик  омилларни таълим жараёнларига тадбиқ этишга доир таклифлардан “Таълим технологиялари асосида биология фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштириш” мавзусига оид илмий-тадқиқот вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-30-946-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятни ошириш, ўзини намоён этиш, ишчанлик, онглилик, ўз-ўзини баҳолаш, идрок этиш ва бошқа ижобий сифатларини ривожлантириш имконияти оширилган;
биология фанини ўқитишда ўқувчиларни шахсга йўналтирилган фаолиятга тайёрлаш мазмуни замонавий технологиялар воситасида таълимни ташкил этиш талаблари ҳамда дидактик мақсадларни интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-30-946-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг шахсга йўналтирилган фаолиятга тайёрлаш ва уларнинг биология фанидан билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган;
биология фанини ўқитиш мазмуни когнитив соҳа, коммуникатив даража ва ўқувчиларнинг ўзини-ўзи касбий-шахсий ривожлантириш мотивацияси каби омилларнинг ўзаро боғлиқлиги асосида шахсга йўналтирилган биология дарсларини ташкил этишнинг ўқув-методик таъминоти ва шахсга йўналтирилган  амалий материаллар ишлаб чиқишга, шунингдек, биология фанини ўқитишда шахсга йўналтирилган технологияларни жорий этиш орқали ўқувчиларнинг шахсий сифатлари ҳамда компетенсияларини ривожлантиришга оид таклифлар “Таълим технологиялари асосида биология фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий-тадқиқот вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-30-946-сон маълумотномаси). Натижада, биология фанини ўқитиш мазмунини шахсга йўналтирилган технологиялар асосида ташкил этиш имконияти оширилган ва ўқувчиларнинг компетентлик даражаси ривожланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish