Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитов Илхом Баходировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вентрал чурраси мавжуд осилган қоринли беморларни хирургик даволашни танлаш усулларини ишлаб чиқиш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib116.

Илмий раҳбар: Тешаев Октябр Рухуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори; Қаюмходжаев Абдурашит Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори;

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самара давлат тиббиёт университети олий таълим федерал давлат бюджет таълим муассасаси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: комплекс ташхислаш, амалиётдан олдинги тактик ва техник тайёргарлик йўли билан вентрал чурраси бўлган қорни осилган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нафас олиш тизимининг захира ҳолатини баҳолашнинг комплекс усуллари ишлаб чиқилган ва бунинг асосида спирометрия жисмоний юкламалар ва юкламалар давомида қорин бўшлиғи босимини ошириш натижасида такомиллаштирилган;

жисмоний юкламалар орқали юрак-қон томир тизимининг мослашувчанлиги ва метаболик синдромнинг хусусиятлари аниқланган;

вентрал чурраси бўлган қорни осилган беморларда герниоабдоминопластика режалаштирилганда, тери ва тери ости ёғ қавати резекцияси ҳажмини ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;

амалиётдан кейинги эстетик натижани яхшилаш мақсадида вентрал чуррали беморларда янги киндик ҳосил қилиш усуллари ишлаб чиқилган;

амалиётдан кейинги ва вентрал чурраси бўлган қорни осилган беморларда абдоминопластика бажарилганда, уларнинг ҳаёт тарзи абдоминопластика қилинмаган ҳолатларга нисбатан яхшиланганлиги исботланган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Вентрал чурраси бўлган қорни осилган беморларни хирургик даволашни танлаш усулларини ишлаб чиқишга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Қорни осилган беморларда амалиётдан кейинги вентрал чуррани ташхислаш ва даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 29 ноябрдаги 8н-д/73-сон маълумотномаси). Таклиф этилган услубий қўлланмада қорни осилган беморларда амалиётдан кейинги вентрал чурраларни ташхислаш ва даволаш тактикаси, жарроҳлик амалиётини ишлаб чиқиш имконини берган;

вентрал чурраси бўлган қорни осилган беморларни хирургик даволашни танлаш бўйича бажарилган диссертация ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Тошкент шаҳар 1-сонли шаҳар клиник шифохонаси ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 29  ноябрдаги 8н-з/73-сон маълумотномаси). Тадқиқотдан олинган натижаларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши амалиётдан кейинги ва вентрал чурраси бўлган қорни осилган беморларни хирургик даволаш натижасида касалликларни эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш, амалиётдан кейинги асоратларни 45,6%дан 13,1%гача камайтириш, шунингдек ҳаёт сифатини жисмоний кўрсаткичлар бўйича 63,7%дан 78,5%гача, руҳий ҳолат бўйича 52,2%дан 79,4%гача яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish