Sayt test rejimida ishlamoqda

Халмурадова Зебинисо Шавкатовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва рус бадиий матнларида қўлланилган француз лисоний бирликларнинг семантик ва прагматик хусусиятлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4898
Илмий раҳбар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: Қаршибаева Улжон Давировна, филология фанлари доктори, профессор;  Бузрукова Маҳина, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва рус бадиий матнларида қўлланилган француз лисоний бирликларнинг структур-семантик ва прагматик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва рус бадиий адабиётига француз маданиятининг таъсири ўрганилган ҳамда персонажларнинг нутқи, ташқи кўриниши, турмуш тарзи, таомномалар ва интерерлар тасвирлашида қўлланилган француз лисоний бирликларнинг прагматик ва семантик жиҳатлари ёритилган;
инглиз ва рус тилларида ёзилган бадиий асарларда француз лисоний бирликларининг сўз, бирикма ёки гап шакли бўйича структур, ижобий / салбий коннотация, денотатив ва кўчма маъно бўйича семантик хусусиятлари ёритилган ҳамда иккала тилда уларнинг алломорф ва изоморф хусусиятлари аниқланган;
инглиз ва рус бадиий матнларда французча сўз, ибора ва паремияларнинг мурожаат, маслаҳат бериш, танбеҳ бериш, инкор қилиш ва таклиф бериш каби прагматик вазифалари асосланган, уларнинг француз тарихи, жуғрофияси, миллий маданияти билан боғлиқ лингвомаданий хусусиятлари қиёсий-чоғиштирма аспектда очиб берилган; 
инглиз ва рус бадиий мантларда француз лисоний бирликларининг ҳис-туйғуларни ифодалашда ундов сўзлар, эвфемизм, такрорлаш, антитеза ва киноя каби экспрессив-стилистик воситалари аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз ва рус бадиий асарларида қўлланилган француз бирликларининг семантик, стилистик ва прагматик хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
таржима матнида бадиий асарнинг семантик ва прагматик маъносини таҳлил қилиш натижалари Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг 2020-2021-йилларга мўлжалланган 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида қўлланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 14-августдаги 1559/02-сон маълумотномаси). Диссертация материаллари ўқитувчиларнинг бадиий асарларни талқин қилиш, улардаги француз лисоний бирликларининг структур-семантик хусусиятларини ёритиш, бадиий матнни таржима қилиш, қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик соҳаларидаги билимини ошириш ҳамда стилистик ва прагматик воситаларни чуқур ўрганиш учун хизмат қилган;
инглиз бадиий матнларда қўлланилган француз бирликларининг таржимаси бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2020-2021-йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161-ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 14-августдаги 1558/02-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз бадиий матнларда қўлланилган француз лисоний бирликларининг прагматик вазифалари ва лингвомаданий жиҳатларини таҳлил қилиш, талабаларнинг инглиззабон бадиий асарларни ўқиш ва таржима қилиш, аслият ва таржима матнни қиёслаш ҳамда турли прагма-стилистик воситаларни ўрганиш кўникмалари тил аспектлари амалиёти ва адабиётшунослик фани доирасида такомиллаштирилган;
диссертацион тадқиқот бўйича эришилган натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялардан Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” халқаро лойиҳани  амалга оширишда ва унинг ўқув жараёнида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 25-ноябрдаги 2587/02-сон маълумотномаси). Натижада, фойдаланилган материал оʼқитувчиларнинг бадиий асарларни талқин қилиш ва бадиий матнларни таржима қилиш қобилиятини ошириш, бадиий матнларда француз лисоний бирликларнинг қоʼлланилишини оʼрганиш, уларнинг структур-семантик хусусиятларини аниқлаш, қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик соҳаларидаги билимини ошириш ҳамда стилистик ва прагматик воситаларни чуқур оʼрганиш учун хизмат қилган;
диссертациянинг илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил 21-август куни эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” кўрсатувининг навбатдаги сонини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 6-сентябрдаги 01-07/238-сонли гувоҳномаси). Диссертация материалларида тадқиқотнинг бадиий мантларда француз лисоний бирликларнинг экспрессив-стилистик жиҳатлари ва бадиий усулларни оʼрганиш хулосалари орқали ёшларнинг китобхонлик савиясини ва бадиий асарларни оʼқиш қобилиятини оширишга, илғор чет эл тилшунослиги ва жаҳон адабиёти мазмунини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish