Саттаров Ойбек Тохировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Абдоминал чурралар хирургиясида эндовизуал технологияларни оптималлаштириш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Tib315.
Илмий маслаҳатчи: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Горский Виктор Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори; Арипова Назира Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «А.В. Вишневский номидаги Хирургия миллий тиббий текшириш маркази» федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндовизуал технологияларни оптималлаштириш ва чурралар қайталанишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш йўли билан қорин чурраси бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аллопротезнинг энг мос ўлчамини ҳисоблаш имконини берувчи, герниопластикада имплантат жойлаштирилишининг мақбул анатомик чегаралари аниқланган;
ТАРРда париетал қорин пардасини ажратиш усули такомиллаштирилган ва у минимал инвазив жарроҳлик амалиётининг хавфсиз бажарилишини таъминлаган;
ТЕР муолажаси вақтида париетал қорин парда зарарланган ҳолда қорин ички босимини тузатиш усули ишлаб чиқилган;
“Эндоскопик илгак-игна” ёрдамида қорин тўғри мушаги диастазини лапароскопик тарзда бартараф этиш усуллари такомиллаштирилган;
лапароскопик герниопластика амалиётининг клиник самарадорлигини ошириш имконини берувчи киндикни эндопротезга экстраперитонал бириктириш усули ишлаб чиқилган;
лапароскопик герниопластика усулини танлаш ва уни амалга оширишнинг техник жиҳатларини асослаш учун чов чуррасининг L.Nyhus таснифидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги тасдиқданган;
амалиётдан кейинги даврда ёш эркакларда бепуштлик ривожланиш хавфини олдини олиш мақсадида лапароскопик герниопластикнинг тактик ёндашуви ва оптимал техникасини танлаш аниқланган;
антропометрик маълумотларни ҳисобга олган ҳолда эндовизуал амалиётларни амалга оширишда троакарларни киритишнинг оптимал нуқталарини аниқлаш учун стереометрик ҳисоб-китобларга асосланган математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Абдоминал чуррали беморларни жарроҳлик усулида даволашни такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижаларига кўра:
“Қорин тўғри мушаги диастазини лапароскопик бартараф этиш усули” тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 31 октябрдаги 8н-д/229-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усул қорин тўғри мушаги диастазини лапароскопик усулда бартараф этишнинг бажарилиш техникасини соддалаштиришга имкон берган;
“Лапароскопик герниопластикада инструментларнинг киритиш параметрларини ҳисоблаш усули” тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 31 октябрдаги 8н-д/229-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усулнинг татбиқ этилиши эндоскопик асбобларни жарроҳлик соҳасига киритиш бурчагини оптималлаштиришга имкон берган;
“Қорин олдинги деворини даволашнинг тушунчаси, классификациялари ва стандартлари” ва “Чов чурраларининг хирургик бартараф этишнинг замонавий тамойиллари” услубий тавсияномалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 31 октябрдаги 8н-д/229-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар эндовизуал амалиёт усулини танлашни оптималлаштириш ва қорин девори чурраларини даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
“Лапароскопик герниопластиканинг ТАРР ва ТЕР-техникалари” тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 31 октябрдаги 8н-д/229-сон маълумотномаси). Такомиллаштирилган усулларни жорий этиш минимал инвазив амалиётлар самарадорлигини ошириш, амалиёт ичи ва ундан кейинги асоратларни 10,3%дан 5,0%гача камайтириш, касалликнинг қайталаниши ва кекса ёшдаги беморларда қарама-қарши томонда чурра ривожланиш улушини камайтириш имконини берган;
абдоминал чурраларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Тошкент тиббиёт академияси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоят филиаллари жарроҳлик бўлимлари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 8н-д/163-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тавсия этилган алгоритмлар ва эндовизуал амалиётларнинг янги усуллари асосида қорин девори чурралари бўйича ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизими сезиларли даражада кенгайтирилган ва усулнинг самарадорлигини 81,4%дан 93,6%гача кўтариш имконини берган.