Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Санжар Келдияровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон миомаси кўзатилган репродуктив ёшдаги аёлларни жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштириш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib13.

Илмий раҳбар: Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,  DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Султанов Саид Насирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аюпова Фарида Мирзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: репродуктив функцияни сақлаб қолиш учун бачадон миомасини жарроҳлик усули билан даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва  такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

репродуктив функцияни сақлаб қолиш имконини берадиган, қўпол чандиқлар ҳосил бўлиш  хавфининг олдини олувчи, миоматоз тугун ўрнини тикишнинг янги технологияси яратилган;

миомэктомияни амалга оширишда бачадоннинг икки жуфт магистрал қон томирини  жарроҳлик вақтида боғлаш, жарроҳлик вақтида ва ундан  кейинги қон йўқотишни,  жарроҳлик жараёнини такомиллаштирувчи сабаблар исботланган;

ИЛ-6 ва ФНО-α миқдори ортишининг миоматоз тугун сони ва ҳажмига боғлиқлиги исботланган ҳамда операциядан сўнг яллиғланишга хос  цитокинлар индукцияси кучайиши аниқланган;

жарроҳлик  аралашувларидан сўнг ИЛ-1 индукцияси асосида миометрийда яллиғланиш жараёнларини эрта ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Янги миомэктомия усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Бачадон миоматоз тугуни ўрнини тикиш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (IAP 05170) олинган. Мазкур ихтиролар натижасида бачадондаги жароҳатни тавсия этилган усулда тикиш орқали жарроҳлик вақтида ва ундан кейинги асоратларнинг олдини олишга имкон яратилган;

«Бачадон миомаси бўлган фаол репродуктив ёшдаги аёлларда лапаротомик йўл билан консерватив миомэктомиянинг янги усули» номли услубий  тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2016 йил 1 февралдаги 8н-м/1-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бачадонида миома бўлган беморларни даволашда асосий қўлланма сифатида хизмат килган;

бачадон миомасини жарроҳлик йўли билан  даволаш бўйича ишлаб чиқилган технология Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Жиззах, Навоий, Нукус ва Наманган вилоятлари перинатал марказлари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг йил 10 ноябрдаги 8н-д/50-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида бачадон миомасини жарроҳлик йўли билан даволаш сифати ошган, жарроҳликдан кейинги асоратлар ва даволаш харажатлари камайган ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish