Салимова Дилнавоз Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шеърий таржимада бадиий ният ва поэтик маҳоратнинг қайта ифодаланиши», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil77.
Илмий раҳбар: Каримов Наим Фотиҳович, филология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори; Исмоилов Ҳамдам, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ асрўзбекшеъриятининг таниқли намояндалари Ойбек ва Ғафур Ғулом шеърларининг русча таржималарида шоир бадиий нияти ва поэтик маҳоратининг қайта ифодаланишини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
шоир бадиий ниятининг ифодаланиши ижодкор поэтик маҳоратини намоён эттирувчи омиллар билан боғлиқ эканлиги аниқланган:
поэтик маҳоратнинг бадиий ниятни юзага келтирувчи устувор омили эканлиги таржимада ҳам шундай устувор омил бўлиб қолиши лозимлиги очиб берилган;
ўзбек шеъриятининг ХХ аср 30-йилларидан 80-йилларигача таржима амалиётида кечган тамойиллари сатрий (подстрочник) таржима қилиш, тилни билмай туриб таржима қилиш, аслият ватанида яшаб таржимага киришиш, таржимада сиёсий мафкурага бўйсуниш, қайта таржима қилиш, шеърий таржималарни бир тўпламга киритиш тамойиллари аниқланган;
шеърий асарда муаллиф бадиий ниятига хизмат қилувчи сўзлар таянч сўз ва жумлалар сифатида белгилаб олиниши таржимон учун таржима қилиш имкониятларини кенгайтириши асослаб берилган;
шеър учун эпиграфнинг келтирилиши маълум даражада муаллиф бадиий ниятини ошкор этиши далилланган;
реалистик таржима методининг мақсади таржима рецепцияси, яъни қабул қилувчи – рус китобхонига таъсири таржимон маҳоратига боғлиқ эканлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шеърий таржимада бадиий ният ва поэтик маҳоратнинг қайта ифодаланиш хусусиятларини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:
Давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасида Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб анъаналари синтези» фундаментал лойиҳасида диссертация хулосалари Истиқлол даври адабиётида таржима муаммолари ўрганилганда, шу давргача ижод қилган Ойбек ва Ғафур Ғулом каби шоирлар шеърлари таржималари мисолида ўзбек таржимачилигида эришилган тажрибаларни умумлаштиришда фактик маълумот бера олган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 августдаги 89-03-2857-сон маълумотномаси). Шу асосда таржимада шоир бадиий нияти ва поэтик маҳоратини қайта ифодалашга хизмат қила оладиган замонавий усуллар, таржимачилик анъаналари бўйича аниқ тўхтамга келиш имконини берган;
аслиятдаги мураккаб сўзнинг изоҳини тушунолмаганда, мавжуд лингвистик луғатларнинг етарли эмаслиги, таржимон ишини осонлаштириш учун шоир услубига хос поэтик сўзлар луғатини яратишга оид назарий фикрлардан ФА – Ф1 – ГО40 рақамли «Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 2 октябрдаги 3/1255-2594-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Ойбек ва Ғафур Ғулом шеърларида учрайдиган тунж, ортароқ, бўлароқ, яратароқ, турароқ, булоқланар, жилваланар, олтинланар каби лисоний шаклларнинг русча муқобилларини келтириш учун шеърият таржимонига шоирлар услубига хос сўзлар луғатини яратиш қанчалик муҳим эканлиги қиёсий адабиётшуносликнинг ўзига хос масалаларидан бири эканлигини ечишга хизмат қилган;
тадқиқотда таҳлилга тортилган «Хотин», «Бизнинг уйга қўниб ўтинг, дўстларим» шеърларининг Л.Пеньковский ва К.Симонов таржималаридаги бадиий ният, таржимон маҳорати ва миллийлик масалалари «Ғафур Ғулом шеърлари таржималарида миллийликнинг сақланиши» мавзуси орқали Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston» телеканали «Ассалом, Ўзбекистон!» дастурининг рус тилидаги адабий саҳифасини тайёрлашда тадқиқот хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «O’zbekiston» телеканалининг 2018 йил 11 апрелдаги 01-11-552-сон маълумотномаси). Натижада Ғафур Ғулом шеърлари мазмун-моҳиятининг русча таржималарида қайта ифодаси очиб берилганлиги мазкур кўрсатув орқали ёшларнинг шеърият дунёсига қизиқишлари маълум даражада оширилишига хизмат қилган.