Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Гульрух Миржалоловнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “АСЕАН Осиё-Тинч океани минтақасидаги халқаро муносабатлар тизимида”, 23.00.04–Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSс/Siyos11.

Илмий маслаҳатчи: Туляганова Нихола Ўзбековна сиёсий фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSс 27.06.2017. Tar/Yu/1/S/24.01.

Расмий оппонентлар: Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор; Джалилов Ахтам Ташназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Хайдаров Абдусамат Ахатович, сиёсий фанлар доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: АСЕАНнинг Осиё-Тинч океани минтақасида халқаро муносабатлар тизимидаги ўзига хос хусусиятларини очиб бериш фаолиятидаги ижобий тажрибани Марказий Осиёда интеграцион жараёнларни амалга оширишда қўллашга йўналтирилган илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Жануби-Шарқий Осиё интеграция жараёнларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган томонларнинг (АҚШ, Хитой, Япония) позициялари ва уларнинг минтақадаги стратегик манфаатлари (АҚШнинг “Осиёга қайтиш” сиёсати, Хитойнинг “Бир белбоғ-бир йўл” ташаббуси, Япониянинг “Ҳамкорликни ривожлантириш Хартияси”) ўзгариб борганлиги асослаб берилган;

Осиё-Тинч океани минтақасида АСЕАН интеграция моделининг ижобий тажрибаси (“АСЕАН-2025 йил кўриниши”, “Интеграция ташаббуслари”) тизимли равишда асосланиб берилган;

Марказий Осиёда интеграцион ташкилотни шакллантириш жараёнида янги минтақавий тизимни яратиш таклифи ишлаб чиқилган;

 “10+1” (АСЕАН мамлакатлари ва Ўзбекистон) ва “10+5” (АСЕАН ва Марказий Осиёнинг 5 та давлати) форматидаги диалогларни йўлга қўйиш таклифи берилган;

АСЕАН инвестиция ҳудуди (AIA)да белгиланган  имтиёзлар пакетини қўллаш (божхона тартибини соддалаштириш, инвестиция бўйича қонунчиликни либераллаштириш), электрон тижоратни ривожлантириш тажрибасидан фойдаланиш: онлайн платформалар, турли хизматлар ва виртуал иловаларни ишлаб чиқиш, “Давлат- хусусий бизнес” лойиҳасини амалга ошириш таклифи ишлаб чиқилган;

АСЕАН давлатларининг ахборот ва коммуникация технологиялар борасидаги ижобий тажрибасини қўллашга қаратилган ҳамкорлик бўйича қўмиталар тузиш, тегишли вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда АСЕАН ташкилоти фаолиятини ўрганиш илмий лабораториясини ташкил этиш зарурияти асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

АСЕАН давлатларида сиёсий фаолиятнинг асосий йўналишлари ва ташқи сиёсий жараёнлар кечишидаги хусусиятлари, АСЕАНнинг минтақадаги етакчи давлатлар (АҚШ, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Россия) билан диалог асосидаги ҳамкорлиги муаммолари ва ютуқлари, АСЕАН интеграция моделининг ижобий тажрибаси, интеграция жараёнларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган томонларнинг (АҚШ, Хитой, Япония) позициялари, ҳамда бугунги кунда АСЕАН давлатлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг муайян йўналишлари ва истиқболлари бўйича берилган хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот-таҳлилий фаолиятида ҳамда турли даражадаги ҳамкорлар билан учрашувлар ва музокоралар учун материаллар сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 5 июндаги 08/24307-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва хулосалар Ўзбекистон Республикасининг АСЕАН давлатлари билан сиёсий ва ижтимоий-маданий соҳаларидаги ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қилган;

Марказий Осиёда интеграцион ташкилотни шакллантириш жараёнида АСЕАН давлатлари каби минтақавий институционализация даражасини оширишга йўналтирилган янги минтақавий структурасини яратиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 5 июндаги 08/24307-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан янги ташқи сиёсат йўналиши қурилишида ва ҳамкорликка очиқ давлат сифатидаги имиджини қарор топтиришда хизмат қилган;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва тегишли вазирлик ва идоралар томонидан АСЕАН+Ўзбекистон Республикаси ҳамда АСЕАН+ Марказий Осиёнинг 5 та давлати форматидаги диалогларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан хорижий ҳамкорлар билан минтақавий тузилмаларнинг учрашувлари ва муҳокамалари жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2018 йил 6 июндаги 04/1223-сон маълумотномаси).Ушбу хулоса ва таклифлар АСЕАН мамлакатларнинг ички муаммолари ечимини барча иштирокчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда биргаликда излаш борасидаги амалий талабларга асосланган тажрибасини Марказий Осиё минтақасида жорий қилиш имкониятини берган;

Ўзбекистон Республикаси АСЕАН давлатлари билан ҳар томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида АСЕАНнинг савдо сотиқни мувофиқлаштириш соҳасида эришган ютуқларини Ўзбекистон Республикасида жорий этиш, шу жумладан қўшма корхоналар сонини янада кўпайтириш, Ўзбекистон вакилларининг ихтисослашган халқаро кўргазмалар ва бошқа тадбирларда иштирок этишларини таъминлаш, АСЕАН инвестиция ҳудуди (AIA)да белгиланган, имтиёзлар пакетини қўллаш, электрон тижоратни ривожлантириш тажрибасини қўллаш: онлайн платформалар, турли хизматлар ва виртуал иловаларни ишлаб чиқиш, “Давлат-хусусий бизнес” лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг йиллик ҳисобот ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг 2018 йил 23 майдаги СС-в-02/03-2316-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсиялар Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан ташқи сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда миллий товарлар экспорт ҳажмини ошириш, мамлакатимиз инвестицион фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилган;

амалдаги АСЕАН доирасида ахборот ва коммуникация технология­ларидан фойдаланиш билан боғлиқ Марказий Осиёда минтақавий жараёнларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар, шу жумладан, АСЕАН давлатларининг ахборот ва коммуникация технологиялар борасидаги тажрибасини қўллашга қаратилган ҳамкорлик бўйича қўмиталар тузиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 5 июндаги 08/24307 сон маълумотномаси). Бу таклиф ва тавсиялар Марказий Осиёда коммуникация ва технология соҳаси ривожланишига, минтақа давлатлари фаолияти ҳақида ахборот олинишида тезлик ва қулайликни таъминлашга хизмат қилган;

Россия Осиё-Тинч океани тадқиқотлари маркази, Индонезия ва Малайзия Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтини жалб этган ҳолда АСЕАН ташкилоти тажрибасини ўрганиш илмий лабораториясини ташкил этиш бўйича таклифлар Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан илмий-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2018 йил 6 июндаги 04/1223 сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар АСЕАН ташкилотининг ижобий ислоҳотларини Марказий Осиё минтақасида қўлланилишини мамлакатимиз туристик салоҳияти юксалишини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish