Sayt test rejimida ishlamoqda

Холлиев Ойбек Эгамберди ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон шароитида ясмиқ (Ленс cулинарис Медик) ўсимлигининг физиологик ва биокимёвий хусусиятлари», 03.00.07- Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B1115.
Илмий раҳбар: Қулмаматова Дилафруз Эркиновна, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Шеримбетов Анвар Гулмирзаевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Хамраев Нурбек Улуғбекович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ясмиқнинг интродуксия қилинган намуналарида маҳсулдорликнинг физиологик-биокимёвий белгиларини аниқлаш асосида самарали намунани ажратиб олиш ва янги нав сифатида тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ясмиқнинг хорижий коллекция намуналарининг республикамиз (Тошкент вилояти шароитида) тупроқ - иқлим шароитида физиологик-биокимёвий, морфологик ва қимматли-хўжалик белгилари аниқланган;
морфо- хўжалик белгиларининг кластер таҳлили ва мослашувчанлик коеффициенти асосида ясмиқнинг халқаро элита ва қурғочилликка чидамли кўчатзорининг 61 та намуналари орасидан эртапишарлиги, 1м2 даги ер устки биомассаси, дон ҳосилдорлиги, бир ўсимликдаги дон вазни кўрсаткичлари бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган жами 19 та намуна танлаб олинган;
ясмиқ генотипларининг ғунчалаш, гуллаш, дуккаклаш фазаларида барглардаги пигментлар миқдори, фотосинтез соф маҳсулдорлиги (ФСМ), баргнинг умумий сув миқдори (БУСМ), барглардаги сув ушлаш хусусияти (БСУХ) ва транспирация жадаллиги кўрсаткичларининг ҳосилдорлик белгилари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
фотосинтетик соф маҳсулдорлик 1 м2 даги биомасса (р=***0,67;), бир ўсимликдаги дон сони белгиси (р=**0,54;), дон оғирлиги (р=**0,57;), уруғ маҳсулдорлиги (р =**0,62;) каби ҳосилдорлик белгилари билан кучли ва ўртача ижобий корреляцион боғлиқликка эга эканлиги аниқланган;
ясмиқ кўчатзор намуналарида ялпи ғунчалаш, гуллаш, дуккаклаш фазаларида хлорофилл "а" (0,88-2,85 мг/г), хлорофилл "б" (0,32-1,17 мг/г), умумий хлорофил (1,02-4,02 мг/г), каротиноид (0,28-0,9 мг/г), ФСМ (0,98-2,94 г/м2.сутка), БУСМ (58,6-73%), БСУХ (5,7-17,6%), транспирация жадаллиги (16,4-77,4 мг/г.соат) ғунчалашдан гуллаш фазасига ўтганда юқори бўлиши аниқланган;
ясмиқнинг хорижий коллекция намуналаридан валин, лейсин, треонин, фенилаланин каби алмашинилмайдиган аминокислоталарга бой, юқори оқсил таркибли генотиплари ажратиб олинган;
мослашувчанлик коеффициенти, морфо-хўжалик белгилари ва физиологик-биокимёвий хусусиятларини баҳолаш асосида ясмиқнинг дон сифати юқори, ҳосилдор “Чиллаки” нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилояти шароитида ясмиқ (Ленс cулинарис Медик) ўсимлигининг мослашувчанлик ва барқарорлик коеффициенти, морфо-хўжалик белгилари ва физиологик-биокимёвий хусусиятлари  ҳамда улар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ясмиқнинг жаҳон коллекцияси намуналаридан фойдаланиб, мосланувчанликнинг физиологик механизмларни ўрганиш асосида ажратиб олинган тизмалар 2022-2023 йилларда ИЛ-402104268 “Молекуляр генетик услублар ёрдамида нўхат ва ясмиқнинг фузариозга чидамли навларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фузариозга чидамлилик ва ҳосилдорлик кўрсаткичларини баҳолашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 28 майдаги  4/1255-1162 - сонли маълумотномаси). Натижада, республикамиз иқлим шароитларига мос, касалликларга чидамли, юқори ҳосилдор белгиларига эга навларни танлаш имконини берган.
Ясмиқнинг Тошкент вилояти шароитига мосланувчанликнинг физиологик кўрсаткичлари аниқланган бўлиб, ушбу маълумотлар ҳамда танланган намуналар ИCАРДА ташкилоти томонидан бажарилаётган қурғоқчил ҳудудларга мослашган ясмиқ навларини танлашда фойдаланилган (ИCАРДА халқаро ташкилотининг 2024 йил 7 октябрдаги ИСТ/1644-сонли маълумотномаси). Натижада, ясмиқнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун танланган янги кўчатзорни бойитиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish