Ҳайдаров Жонибек Камол ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак қурувчи муҳандисларда “Компютер илми асослари” фанини ўқитишни компютер моделлаштириш воситасида такомиллаштириш методикаси”, 13.00.06 - Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped8014.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шодмонқулов Миролим Туронович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тайлоқов Улуғбек Норбекович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бўлажак қурувчи муҳандисларда “компютер илми асослари” фанини ўқитишни компютер моделлаштириш воситасида такомиллаштириш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак қурувчи муҳандисларда “Компютер илми асослари” фанини ўқитишни компютер моделлаштириш воситасида такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари Wеб-квест, Резюме, Веер инновацион ўқитиш методлари ва технологияларининг умумий кўрсаткичларини интеграциялаш ҳамда образли фикрлаш, тафаккурини ривожлантиришда дизайн ва аудиовизуал ускуналардан фойдаланиш самарадорлиини ошириш асосида аниқлаштириш;
бўлажак қурувчи муҳандисларда “Компютер илми асослари” фанининг дастурий таъминотни такомиллаштириш модели «Матлаб Симулинк» дастурини симуляция, валидация, детерминистик, динамик ва гибрид компютер моделларига мазмунли молаштириш ҳамда аралаш таълим элементларини шахсий тажрибага асосланган тадқиқий фаолиятга интенсив қўллашга устворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак қурувчи муҳандисларни компютер моделлаштиришга ўргатиш жараёни интегратив, технологик, мослашувчанлик, интерфаол дастурий воситалардан фойдаланишнинг эргономик талабларини белгилаш ҳамда талабаларда медиасаводхонликни ривожлантириш кўрсаткичлар мазмунини таълимий мақсадларга мос ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак қурувчи муҳандисларда “Компютер илми асослари” фанини ўқитиш методикаси «Матлаб Симулинк» дастурини ўргатишда ахборот компетентлиги индивидуал ақлий жараёнлар, хусусиятлар, ҳолатлари ва фазилатларни қатий билимга асосланган яхлит тизим сифатида босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳандислик йўналишидаги олий таълим муассасаларида “Компютер илми асослари” фанининг «Матлаб Симулинк» дастури компютер моделлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак қурувчи муҳандисларда “Компютер илми асослари” фанини ўқитишни компютер моделлаштириш воситасида такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари Wеб-квест, Резюме, Веер инновацион ўқитиш методлари ва технологияларининг умумий кўрсаткичларини интеграциялаш ҳамда образли фикрлаш, тафаккурини ривожлантиришда дизайн ва аудиовизуал ускуналардан фойдаланиш самарадорлиини ошириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Компютер илми асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 13-ноябрдаги 11-05-6525/04 рақамли далолатномаси). Натижада, “Компютер илми асослари” фанини компютер моделларга устуворлик бериш асосида ўқитиш методлари ва технологияларини аниқлаш имконини берган;
бўлажак қурувчи муҳандисларда “Компютер илми асослари” фанининг дастурий таъминотни такомиллаштириш модели «Матлаб Симулинк» дастурини симуляция, валидация, детерминистик, динамик ва гибрид компютер моделларига мазмунли молаштириш ҳамда аралаш таълим элементларини шахсий тажрибага асосланган тадқиқий фаолиятга интенсив қўллашга устворлик бериш ва такомилл такомиллаштиришга доир тавсиялар “Компютер илми асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 13-ноябрдаги 11-05-6525/04 рақамли далолатномаси). Натижада компютер моделлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш имконини берган;
бўлажак муҳандис қурувчиларга “Компютер илми асослари” фанини ўқитишда компютер моделлар компютер илми асослари wеб сайитининг тузилиш талаблари, методик босқичлари интегратив, технологик, мослашувчанлик, интерфаол дастурий воситалардан фойдаланишнинг эргономик талабларини белгилаш ҳамда талабаларда медиасаводхонликни ривожлантириш кўрсаткичлари мазмунини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Компютер илми асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 13-ноябрдаги 11-05-6525/04 рақамли далолатномаси). Натижада, компютер моделлар тузилиши ва мазмуни, яратиш мезонлари ҳамда босқичларига қўйиладиган педагогик талабларни такомиллаштириш имконини берган;
бўлажак қурувчи муҳандисларда “Компютер илми асослари” фанининг моделлаштиришда «Матлаб Симулинк» дастури мавзулари бўйича ўқитиш самарадорлигини талабаларнинг ахборот компетентлигини таъминлашга қаратилган интеграллашган дарсларни лойиҳалашнинг виртуал борлиқ билан интернал интеграциясини таъминлаш самарадорлиги такомиллаштиришга оид тавсиялар “Компютер илми асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 13-ноябрдаги 11-05-6525/04 рақамли далолатномаси). Натижада, “Компютер илми асослари” фанининг мавзуларини ўқитиш самарадорлигини оширишнинг назарий имкониятлари кенгайтириш имконини берган.