Комолов Ҳусниддин Муҳиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим жараёнида бўлажак бошлангʻич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06-Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8454.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рўзимуродов Ихтиёр Нишонович, педагогика фанлари номзоди (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ўқувчиларнинг интеллектуал ва физиологик хусусиятларига мос келувчи ўқув жараёнини фронтал шаклини комбинацион ташкил этиш, маълумотлар ва когнитив жараёнларга коррелятивлигини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда интеграцион таълим технологияларини қўллашга доир билим ва кўникмаларини шахсийлаштириш асосида аниқланган;
рақамли таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели ахборот таълим ресурсларини яратишда образли тасаввур кўникмаларни, дастурий-методик ва дидактик маълумотларни таълимий мақсадга мос визуализациялаш, виртуал ва реал ҳаракат майдони ички чегараси траекториясини аниқлаштириш ҳамда эргономик ва дизайн тузилишига қўйиладиган талабларга мувофиқлаштиришни босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим жараёнида дастурий-методик таъминот асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг эргономик электрон ўқув материаллари, рақамли ресурслар, аудио маълумотлар, виртуал лабораторияларни таълим жараёнида қўллашни оптималлаштириш ҳамда рақамли алоқа воситаларидан уйғун фойдаланиш, кўп предметли ва кўп функсияли вариацияларни тармоқли контексда шакллантиришга устуворлик беришга такомиллаштирилган;
рақамли таълим жараёнида дастурий-методик таъминот асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлигини такомиллаштириш тизимли ва фаолиятли ёндашувларнинг амалий натижадорлигини оширишга қаратилган мослашувчанлик, интерактивлик, амалиётга йўналганлик, мултимедиалик тамойиллари интегративлигини таъминлашга устуворлик бериш ҳамда шахсга йўналтирилган когнитив-трансформациялаш босқичларини функсионал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим жараёнида бўлажак бошлангʻич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий - методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
рақамли таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ўқувчиларнинг интеллектуал ва физиологик хусусиятларига мос келувчи ўқув жараёнини фронтал шаклини комбинацион ташкил этиш, маълумотлар ва когнитив жараёнларга коррелятивлигини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда интеграцион таълим технологияларини қўллашга доир билим ва кўникмаларини шахсийлаштириш асосида аниқлашга оид маълумотлар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасини 3Д тизимли интерактив таълим ресусрини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7575/04 рақамли маълумотномаси). Натижада рақамли таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик мазмунини аниқлашга шароит яратилган;
рақамли таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели ахборот таълим ресурсларини яратишда образли тасаввур кўникмаларни, дастурий-методик ва дидактик маълумотларни таълимий мақсадга мос визуализациялаш, виртуал ва реал ҳаракат майдони ички чегараси траекториясини аниқлаштириш ҳамда эргономик ва дизайн тузилишига қўйиладиган талабларга мувофиқлаштиришни босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасини 3Д тизимли интерактив таълим ресурсини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7575/04 рақамли маълумотномаси). Натижада рақамли таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини дастурий-методик таъминотини ривожлантириш моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
рақамли таълим жараёнида дастурий-методик таъминот асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг эргономик электрон ўқув материаллари, рақамли ресурслар, аудио маълумотлар, виртуал лабораторияларни таълим жараёнида қўллашни оптималлаштириш ҳамда рақамли алоқа воситаларидан самарали фойдаланиш, кўп предметли ва кўп функсияли вариацияларни тармоқли контексда шакллантиришга устуворлик беришга такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасини 3Д тизимли интерактив таълим ресурсни яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7575/04 рақамли маълумотномаси). Натижада рақамли таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини таъминлаш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
рақамли таълим жараёнида дастурий-методик таъминот асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлигини такомиллаштириш тизимли ва фаолиятли ёндашувларнинг амалий натижадорлигини оширишга қаратилган мослашувчанлик, интерактивлик, амалиётга йўналганлик, мултимедиалик тамойиллари интегративлигини таъминлашга устуворлик бериш ҳамда шахсга йўналтирилган когнитив-трансформациялаш босқичларини функсионал интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасини 3Д тизимли интерактив таълим ресурсини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7575/04 рақамли маълумотномаси). Натижада рақамли таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлигини такомиллаштиришнинг дидактик мазмуни кенгайтирилган.