Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Дилмурод Розметовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан кўрсатиладиган хизматларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш», 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Yu152.

Илмий раҳбар: Нарматов Нуриддин Соатмурадович, юридик фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.30.08.2018.Yu.74.01.

Расмий оппонентлар: Насриев Илхом Исмаилович, юридик фанлар доктори, профессор; Эргашев Восит Ёқубович, юридик фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  Академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан кўрсатиладиган хизматларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш бўйича умумназарий хулосалар ва қонунчиликни ривожлантиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигининг юзага келишида суғурта ҳодисаси ҳисобланмайдиган асослар қаторига барча моддий маданий мерос объектларига ҳам шикаст етказилиши ёки йўқ қилиб юборилиши мумкинлиги ҳолатини киритиш лозимлиги асослантирилган;

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини судлар томонидан бир хилда ва тўғри қўллаш мақсадида Суд амалиёти тўғрисидаги қарорни ишлаб чиқиш асослаб берилган;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан кўрсатиладиган хизматларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солувчи нормаларни қўллаш самарадорлигини оширишга қаратилган қоидалар ишлаб чиқилган ҳамда миллий қонунчиликни халқаро стандартларга унификациялаш, ривожланган давлатлар қонунчилиги билан ўзаро уйғунлаштириш зарурати асосланган;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ҳамда ходимларининг ҳуқуқий, иқтисодий, менеджмент, маркетинг каби соҳалар бўйича билимларини ҳамда суғурта шартномаларини тузиш ва унга амал қилиш маданиятини янада ошириш мақсадида уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш  тизимини такомиллаштириш зарурати исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан кўрсатиладиган хизматларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

транпорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келишида суғурта ҳодисаси ҳисобланмайдиган асослар қаторига барча моддий-маданий мерос объектларига ҳам шикаст етказилиши ёки йўқ қилиб юборилиши мумкинлиги ҳолатини киритишга оид таклифлардан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-476-сонли қонунининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йилнинг 4 майдаги 06/1-05/7126х-сон маълумотномаси). Таклифнинг инобатга олиниши моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга доир нормалар билан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўртасидаги коллизион ҳолатларни бартараф этишга ҳамда суғурталовчи ва суғурта қилдирувчилар ўртасидаги турли келишмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилган;

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини судлар томонидан бир хилда ва тўғри қўллаш мақсадида Суд амалиёти тўғрисидаги қарори Олий суд Пленуми томонидан «Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларининг судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йилнинг 27 апрелдаги ПЛ-22-18-сон маълумотномаси). Ушбу қарор асосида судлар фаолиятида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш имконияти яратилган;

мамлакатимизда суғурта бозори ривожланаётган даврда вужудга келиши мумкин бўлган салбий иллатларни олдини олиш ва уларга қарши самарали курашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси қошида Суғурта департаментини ташкил қилишга оид таклифлардан «Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Суғурта назорати давлат инспекциясининг 2018 йилнинг 1 ноябрдаги СА 16-02-32-20/612-сон маълумотномаси). Таклиф суғурта бозорида қонунийликни таъминлашга ҳамда суғурталовчи ва суғурта қилдирувчилар ўртасидаги турли келишмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилган;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва тажрибасини янада орттириш мақсадида, уларни ўқитишга оид таклифлардан «Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Суғурта назорати давлат инспекциясининг 2018 йилнинг 1 ноябрдаги СА 16-02-32-20/612-сон маълумотномаси). Таклиф суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish