Рейимбаев Шухрат Садуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Архитектура-тарихий муҳитни қайта тиклашнинг инновацион методологияси (Самарқанд шаҳри мисолида)”, 18.00.01– «Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш» (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/А25.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий маслаҳатчи: Рахимов Камол Джалолович, техника фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/08.05.2024.А.11.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор; Муқимов Рустам Самадович, архитектура фанлари доктори, профессор; Куспангалиев Бўлат Урайханович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд шаҳрининг эски қисмидаги реставрация ишлари ва меъморий тарихий муҳит билан боғлиқ қадриятларни тиклаш, муҳофаза қилиш ва барқарор ривожлантириш бўйича “дастлабки стратегия”ни (назарий модел) ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий шаҳарларни қайта қуриш жараёнида а) Тарихий ҳудуднинг тарихий кўринишини ва тарихий қурилишини комплекс тарзда сақлаб қолиш, б) шаҳарларнинг умумий меъморий кўринишини ва тарихий марказларининг яратилишини такомиллаштириш, c) шаҳарларнинг муҳим қисмининг умумий кўриниши жуда ўзгарган ва тарихий марказ архитектурасини сақлаб қолиш учун тўлиқ ёки босқиcма-босқич қайта тиклаш, д) алоҳида ансамллар ва ёдгорликларни сақлаб қолиш ва реставрация қилиш каби тадбирларга бўлиш ҳамда 4 та гуруҳли (1- тарихий ҳудудлар шаҳар ерларининг асосий қисмини эгаллайди (50 % ва ундан кўп), 2- тарихий ҳудудлар шаҳар ерларининг 30 – 50 % банд қилган, 3- тарихий ҳудудлар шаҳардаги бинолар қурилган ерларнинг 15-30 % эгаллайди, 4- тарихий ҳудудлар шаҳардаги бинолар қурилган ерларнинг 5-15 % эгаллайди) ҳудудларни фойизлаштириш самарадорлиги асосланган;
тарихий шаҳар муҳитининг функсионал жиҳатларини янгилаш ва белгиларига кўра таснифлаш бўйича консервация, реконструксия, реновация ҳудудларга бўлган ҳолда комплекс ёндашиш, тарихий объектларни рақамлаштириш (архитектура-тарихий муҳитни реабилитация қилишнинг 1-дизайн ва тадқиқот қисми, 2-лойиҳа хужжатларини рақамлаштириш, 3-рақамлаштирилган хужжатларнинг базасини шакллантириш, 4-вазифани бажариш интернет платформасини яратиш бўйича замонавий назарий модели) асосида таъмирлаш қарорларини қабул қилиш каби тавсиялар ишлаб чиқилган;
меморий обидаларни таъмирлаш, консервация қилиш, умрбоқийлигини таъминлаш жараёни ўтмиш ҳақидаги маълумотларни олиш, муҳандислик ва технологик билимлар, ўтмишдаги маиший ҳаёт ҳақидаги маълумотлар, диний ва маънавий ҳаётнинг тарихий гувоҳи, даврлардаги дунёқарашнинг умумий белгилари, обидаларнинг санъат асари сифатида бадиий қадриятларга эгалиги, обиданинг атроф-муҳит билан алоқаси, вақт давомида обидаларда юз берган ўзгаришлар каби 8 та тамойилларга асосланиши очиб берилган;
эски шаҳар ва обидаларни таъмирлашда архитектура – тарихий муҳитни сақлаб қолиш ва турли хатоликларнинг олдини олиш мақсадида илмий асосланган дизайн коди эчими яратилган: Архитектура-тарихий муҳитни қайта тиклаш жараёнларида визуал тартибсизликни тартибга солишга имкон берувчи дизайн код; Умумий талаблар, дизайн код; Шаҳар кичик меъморий шакллари, дизайн код; Реклама конструксиялари, дизайн код; Фасадлар, техникавий шартлари ишлаб чиқилиб, шу асосда Самарқанд шаҳари Бибиҳоним ва Ислом Каримов ко'чалари оралиғида бўлган ҳудуд учун тарихий муҳитни тиклаш ечими лойиҳа таклифи яратилган;
маданий меросни сақлашда ҳудудни консервация, реконструксия, реновация зоналарига бўлган ҳолда ва функцияларга кўра тарихий муҳитни реконструксия қилиш юзасидан консервация зоналарида: сув бўйи ва йўл бўйи ҳудудлари, маданий мерос ва ижтимоий соҳа объектлари, алоҳида тоифадаги объектлар ва уларнинг муҳофаза ҳудудларини, аҳоли пунктининг тарихан шаклланган қисмини асл ҳолида сақлаш; реконструксия ва реновация зоналари: улардан фойдаланишга доир чекловларни белгилаган ҳолда ҳудудан фойдаланиш, бино ёки иншоотнинг рухсат этиладиган қурилиш майдонининг ер участкасига нисбатан зичлик параметрларини белгилаш, магистрал муҳандислик тармоқларининг қуввати ва йўналишларини белгилаш, ҳудудларнинг мавжуд ва истиқболдаги кўкаламзорлаштириш жойлашувини белгилаш, лойиҳавий қизил чизиқларни белгилаш каби методологик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Архитектура-тарихий муҳитни қайта тиклашнинг инновацион методологияси (Самарқанд шаҳри мисолида) мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тарихий шаҳарларни қайта қуриш жараёнида а) Тарихий ҳудуднинг тарихий кўринишини ва тарихий қурилишини комплекс тарзда сақлаб қолиш, б) шаҳарларнинг умумий меъморий кўринишини ва тарихий марказларининг яратилишини такомиллаштириш, c) шаҳарларнинг муҳим қисмининг умумий кўриниши жуда ўзгарган ва тарихий марказ архитектурасини сақлаб қолиш учун тўлиқ ёки босқиcма-босқич қайта тиклаш, д) алоҳида ансамллар ва ёдгорликларни сақлаб қолиш ва реставрация қилиш каби тадбирларга бўлиш ҳамда 4 та гуруҳли (1- тарихий ҳудудлар шаҳар ерларининг асосий қисмини эгаллайди (50 % ва ундан кўп), 2- тарихий ҳудудлар шаҳар ерларининг 30 – 50 % банд қилган, 3- тарихий ҳудудлар шаҳардаги бинолар қурилган ерларнинг 15-30 % эгаллайди, 4- тарихий ҳудудлар шаҳардаги бинолар қурилган ерларнинг 5-15 % эгаллайди) ҳудудларни фойизлаштириш самарадорлиги асосланганлиги юзасидан олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй–жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий–тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Умумий талаблар”. Техникавий шартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй–жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 март 24–06/2607–сон маълумотномаси). Натижада шаҳар ички муҳитини архитектура–дизайн ечимлари ишчи лойиҳаларини тузиш ҳамда уларни тартибга солиш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган;
тарихий шаҳар муҳитининг функсионал жиҳатларини янгилаш ва белгиларига кўра таснифлаш бўйича консервация, реконструксия, реновация ҳудудларга бўлган ҳолда комплекс ёндашиш, тарихий объектларни рақамлаштириш (архитектура-тарихий муҳитни реабилитация қилишнинг 1-дизайн ва тадқиқот қисми, 2-лойиҳа хужжатларини рақамлаштириш, 3-рақамлаштирилган хужжатларнинг базасини шакллантириш, 4-вазифани бажариш интернет платформасини яратиш бўйича замонавий назарий модели) асосида таъмирлаш қарорларини қабул қилиш каби тавсиялар ишлаб чиқилган юзасидан олинган хулосалари “Қишлоққурилишлойиҳа” Бош лойиҳа қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари. Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари. Ҳудудларни ободонлаштириш ШНҚ 3.01.05–22 ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй–жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 март 24–06/2607–сон маълумотномаси). Натижада тарихий ҳудудларни шаҳарсозлик нуқтаи назаридан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни лойиҳалаш ишларни бажариш ва қабул қилиш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган;
меморий обидаларни таъмирлаш, консервация қилиш, умрбоқийлигини таъминлаш жараёни ўтмиш ҳақидаги маълумотларни олиш, муҳандислик ва технологик билимлар, ўтмишдаги маиший ҳаёт ҳақидаги маълумотлар, диний ва маънавий ҳаётнинг тарихий гувоҳи, даврлардаги дунёқарашнинг умумий белгилари, обидаларнинг санъат асари сифатида бадиий қадриятларга эгалиги, обиданинг атроф-муҳит билан алоқаси, вақт давомида обидаларда юз берган ўзгаришлар каби 8 та тамойилларга асосланиши очиб берилганлиги бўйича олинган хулосалар Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий–тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Реклама конструксиялари”. Техникавий шартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй–жой коммунал хоʻжалиги вазирлиги 2023 йил 27 март 24–06/2607–сон маълумотномаси). Натижада шаҳар ҳудудларида, реклама элементлари ва конструксияларини жойлаштиришни такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
эски шаҳар ва обидаларни таъмирлашда архитектура – тарихий муҳитни сақлаб қолиш ва турли хатоликларнинг олдини олиш мақсадида илмий асосланган дизайн коди эчими яратилган: Архитектура-тарихий муҳитни қайта тиклаш жараёнларида визуал тартибсизликни тартибга солишга имкон берувчи дизайн код; Умумий талаблар, дизайн код; Шаҳар кичик меъморий шакллари, дизайн код; Реклама конструксиялари, дизайн код; Фасадлар, техникавий шартлари ишлаб чиқилиб, шу асосда Самарқанд шаҳари Бибиҳоним ва Ислом Каримов ко'чалари оралиғида бўлган ҳудуд учун тарихий муҳитни тиклаш ечими лойиҳа таклифи яратилганлиги юзасидан олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй–жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий–тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Шаҳар кичик меъморий шакллари”. Техникавий шартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй–жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 март 24–06/2607–сон маълумотномаси). Натижада маданий мерос обектлари, жамоат жойлари, боғ–парк ҳудудлари, шаҳар ҳудудларида жойлашган кичик меъморий обектлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
маданий меросни сақлашда ҳудудни консервация, реконструксия, реновация зоналарига бўлган ҳолда ва функцияларга кўра тарихий муҳитни реконструксия қилиш юзасидан консервация зоналарида: сув бўйи ва йўл бўйи ҳудудлари, маданий мерос ва ижтимоий соҳа объектлари, алоҳида тоифадаги объектлар ва уларнинг муҳофаза ҳудудларини, аҳоли пунктининг тарихан шаклланган қисмини асл ҳолида сақлаш; реконструксия ва реновация зоналари: улардан фойдаланишга доир чекловларни белгилаган ҳолда ҳудудан фойдаланиш, бино ёки иншоотнинг рухсат этиладиган қурилиш майдонининг ер участкасига нисбатан зичлик параметрларини белгилаш, магистрал муҳандислик тармоқларининг қуввати ва йўналишларини белгилаш, ҳудудларнинг мавжуд ва истиқболдаги кўкаламзорлаштириш жойлашувини белгилаш, лойиҳавий қизил чизиқларни белгилаш каби методологик тавсиялар ишлаб чиқилганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг илмий тадқиқот ва лойиҳалаш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 30-октябрдаги 04-07/4102-сон маълумотномаси). Натижада меъморий-тарихий муҳитини сақлаш, таъмирлашнинг комплекс ечими ва уларни қўллаб-қувватлаш тизимини қайта ташкил қилишда, тарихий шаҳар муҳитининг функсионал жиҳатларини янгилаш ва белгиларига кўра таснифлаш, таъмирлаш лойиҳаларини амалга оширишда хатоларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга эришилган.