Sayt test rejimida ishlamoqda

Шермухамедова Дилнозахон Рахимджанованнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг индивидуал ишлашини ташкил этиш методикаси” (иқтисодиёт таълим ёналишларида инглиз тилини органиш мисолида)”  13.00.02 – “Таълим тарбия назарияси ва методикаси”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.3.PhD/Ped5205.
Илмий раҳбари: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Хилолахон Махмудовна педагогика фанлари доктори, профессор, Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълимни рақамлаштириш шароитида иқтисодиёт таълим йўналишининг инглиз тили бўйича талабалар индивидуал ишлашини ташкил  этиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг инглиз тили дарсларида индивидуал ишлашини ташкил этиш самарадорлигини идиентив ва методик таъминотни касбий истиқбол мақсадларига йўналтириш, контентни синдикациялаш ва ҳаракатлар алгоритмини индивидуал ишлаш натижалари мақсадли параметрларга кўра тоифалаш асосида ошириш мумкинлиги асосланган;
талабаларнинг индивидуал ишлашини ташкил этиш методикаси таълимий таълим субъекти имконияти ва эҳтиёжини оралиқ баҳолашга кўра коррек-сиялаб бериш, эмпатияни ривожлантириш ва шуларга кўра ўқув блоглари шарҳини иерархик тартиблаш асосида  такомиллаштирилган;
инглиз тилида индивидуал ишлашни ташкил этишда интернет ҳизмат-ларини қўллаш алгоритми ўқув материалларни касбий истиқбол мақсадлари ва таълимий ўзаро таъсир имиджига кўра босқичма-босқич тизимли структуралаш асосида такомиллаштирилган;
талабалар билан индивидуал ишлашини ташкил этиш методикасининг дидактик имкониятлари рақамли ўқув материалларини тезкор ўзаро алоқа натижадорлигига кўра лойиҳалаш, индивидуал ишлашнинг мақсадли параметрларига эришиш талабларига кўра таълим дастурларини такомиллаштириш асосида кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг инглиз тилида индивидуал ишлашини ташкил этиш методикасига доир тадқиқот натижалари:
талабаларнинг инглиз тили дарсларида тили дарсларида индивидуал ишлашини ташкил этиш самарадорлигини идиентив ва методик таъминотни касбий истиқбол мақсадларига йўналтириш, контентни синдикациялаш ва ҳаракатлар алгоритмини индивидуал ишлаш натижалари мақсадли параметрларга кўра тоифалаш асосида ошириш мумкинлиги оид тавсиялар “Хорижий тил (Learn English for Banking and Finance)” мавзусидаги ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023 йил 28 августдаги 272-сонли буйруғига асосан нашр рухсатномаси). Ушбу таклиф талабаларнинг инглиз тилида индивидуал ишлашини ташкил этиш самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
талабаларнинг индивидуал ишлашини ташкил этиш методикаси таълимий таълим субъекти имконияти ва эҳтиёжини оралиқ баҳолашга кўра коррексиялаб бериш, эмпатияни ривожлантириш ва шуларга кўра ўқув блоглари шарҳини иерархик тартиблаш асосида такомиллаштириш таклифи “Хорижий тил (Learn English for Banking and Finance)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023 йил 28 августдаги 272- сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашри рухсатномаси). Натижада, “Хорижий тил” фанини ўрганиш жараёнида талабаларнинг инглиз тилида индивидуал ишлашини ташкил этишнинг методик тизиминини шахсий ва индивидуал ўқитиш стратегияларига кўра ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
инглиз тилида индивидуал ишлашни ташкил этишда интернет ҳизмат-ларини қўллаш алгоритми ўқув материалларни касбий истиқбол мақсадлари ва таълимий ўзаро таъсир имиджига кўра босқичма-босқич тизимли структуралаш асосида такомиллаштириш таклифи “Хорижий тил (Learn English for Banking and Finance)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023 йил 28 августдаги 272- сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашри рухсатномаси). Таклиф талабаларнинг инглиз тилини индивидуал ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, маълумотларни визуализация қилиш орқали ўқув материалларини яхшироқ тушуниш ва таълим жараёнининг интерактивлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
талабалар билан индивидуал ишлашини ташкил этиш методикасининг дидактик имкониятлари рақамли ўқув материалларини тезкор ўзаро алоқа натижадорлигига кўра лойиҳалаш, индивидуал ишлашнинг мақсадли параметр-ларига эришиш талабларига кўра таълим дастурларини такомиллаштириш асосида кенгайтириш бўйича таклиф “Хорижий тил (Learn English for Banking and Finance)” мавзусидаги ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023 йил 28 августдаги 272-сонли буйруғига асосан нашр рухсатномаси). Мазкур таклиф талабаларнинг инглиз тилида индивидуал ишлашини ташкил этиш даражасини баҳолашнинг методик имкониятларини янада кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.


Илмий кенгаш раиси,
и.ф.д., профессор
    
Г.Қ.Абдурахманова
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш котиби, и.ф.ф.д. (PhD)    
О.Дж.Джурабаев

Илмий раҳбар,
п.ф.д., профессор    
М.Хакимова


Талабгор    

Д. Шермухамедова

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish