Давлатова Сайёра Тошпулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда экологик хавфсизлик маданиятини шакллантириш стратегиясини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8636.
Илмий раҳбар: Иманов Бахтиёр Бердиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззакович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Холмуродов Махматкарим Паттаевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда экологик хавфсизлик маданияти тузилмаси экологик маданиятнинг ахлоқий-экологик, онглилик, масъулиятлилик, иродавийлик каби компонентлари мазмунига фанлараро алоқадорлик тамойилларини тасвир воситалари умумийлиги асосида сингдириш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда экологик хавфсизлик маданиятини шакллантиришда фанлараро алоқадорлик стратегияси илмий билишнинг методологик ва эпистемик турларига экологик хавфсизликнинг когнитив, акмеологик, аксиологик омиллари таъсирини интегратив детерминациялаш орқали такомиллаштирилган;
фанлараро алоқадорликда талабаларнинг экологик хавфсизлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели экопедагогик ёндашувга мувофиқ экологик хавфсизлик маданиятинининг мотивацияли, когнитив, амалий-фаолиятли, креатив-рефлексив компонентларини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда экологик хавфсизлик маданиятини шакллантиришга доир машғулотлар мазмуни Блум кубиги, СCАМПЕР, браинсторминг, фикрлашнинг олтита шлюзлари каби методлардан фанлараро алоқадорлик тамойилларига мувофиқ фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантириш тадқиқи жараёнида эришилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда экологик хавфсизлик маданияти тузилмаси экологик маданиятнинг ахлоқий-экологик, онглилик, масъулиятлилик, иродавийлик каби компонентлари мазмунига фанлараро алоқадорлик тамойилларини тасвир воситалари умумийлиги асосида сингдириш орқали аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019-2022-йилларда бажарилган Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2019–2022–йилларда бажарилган 574099–ЭПП–1–2019–1–ИТ–ЭППКА2–CБҲЕ–СП рақамли ПАWЕР – “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 8-ноябрдаги 02/01-01-154-сон маълумотномаси). Натижада, экологик таълим- тарбиянинг интеграциялашган инновацион тизимини яратишга хизмат қилган;
талабаларда экологик хавфсизлик маданиятини шакллантиришда фанлараро алоқадорлик стратегияси илмий билишнинг методологик ва эпистемик турларига экологик хавфсизликнинг когнитив, акмеологик, аксиологик омиллари таъсирини интегратив детерминациялаш орқали такомиллаштирилганлигига оид тавсияларидан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019-2022-йилларда бажарилган Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2019–2022–йилларда бажарилган 574099–ЭПП–1–2019–1–ИТ–ЭППКА2–CБҲЕ–СП рақамли ПАWЕР – “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 8-ноябрдаги 02/01-01-154-сон маълумотномаси). Натижада, “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитиш самарадорлиги ҳамда ўқитувчиларнинг тайёргарлиги методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
фанлараро алоқадорликда талабаларнинг экологик хавфсизлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели экопедагогик ёндашувга мувофиқ экологик хавфсизлик маданиятинининг мотивацияли, когнитив, амалий-фаолиятли, креатив-рефлексив компонентларини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019-2022-йилларда бажарилган Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2019–2022–йилларда бажарилган 574099–ЭПП–1–2019–1–ИТ–ЭППКА2–CБҲЕ–СП рақамли ПАWЕР – “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 8-ноябрдаги 02/01-01-154-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда оламнинг яхлит табиий-илмий манзараси ҳақидаги тасаввурлар шакллантирилган ҳамда экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларда экологик хавфсизлик маданиятини шакллантиришга доир машғулотлар мазмуни Блум кубиги, СCАМПЕР, браинсторминг, фикрлашнинг олтита шлюзлари каби методлардан фанлараро алоқадорлик тамойилларига мувофиқ фойдаланиш асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсияларидан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019-2022-йилларда бажарилган Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2019–2022–йилларда бажарилган 574099–ЭПП–1–2019–1–ИТ–ЭППКА2–CБҲЕ–СП рақамли ПАWЕР – “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 8-ноябрдаги 02/01-01-154-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда атроф-муҳитга бўлган шахсий масъулиятини ошириш, экологик қонунчиликка оғишмай риоя қилиш руҳида тарбиялаш самарадорлиги такомиллаштирилган.