Султанов Сардорбек Азадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар циррози билан оғриган беморларда портал гипертензия хирургиясида спленосупраренал анастомоз», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib515.
Илмий раҳбар: Девятов Андрей Васильевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Алиев Махмуд Муслимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурад Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.М.Киров номли ҳарбий-тиббиёт академияси олий таълим федерал давлат бюджет ҳарбий таълим муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: портал гипертензия билан беморларда иккиламчи веналар қўлланилган марказий парциал спленоренал шунтлаш натижаларини яхшилаш мақсадида портокавал ҳавза қон томирлари вариантли анатомияси ва гистоструктураси хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талоқ ва чап буйрак веналари вариантли ангиоархитектоникасининг хусусиятлари ўрганилган ҳамда ПСШни режалаштиришда иккиламчи вена тармоқларидан фойдаланиш имкониятларига таъсир қилувчи асосий омиллар аниқланган;
ССРА дарвоза вена тизимининг адекват парциал декомпрессиясини таъминлаши, ҚОВКВнинг регрессига олиб келиши ва шунтлашдан кейинги махсус асоратлар ривожланиш хавфини камайтириши исботланган;
портал ҳавзаси қон томирлари ва чап буйрак венаси гистоструктурасининг морфометрик хусусиятлари тадқиқ этилган ва уларнинг авж олаётган ПГ шароитида ўзгаришлари аниқланган;
табиий коллатерал портокавал анастомозларнинг юқори компенсатор функционал фаоллиги ҳисобига дарвоза венаси билан боғлиқ бошқа вена тизимларида, хусусан, чап буйрак венаси тизимида, гемодинамик юклама кучайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЖЦ билан беморларга юқори технологияли хирургик ёрдам кўрсатишни яхшилашга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Портал гипертензия билан беморларда талоқ ва чап буйрак веналари ҳавзалари қон томирларининг ангиоархитектоника хусусиятларига боғлиқ ҳолда портосистем шунтлашнинг Н-симон турини танлашни оптималлаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-д/188-сон маълумотномаси). Тавсияларга биноан ПГли ЖЦ билан беморларни даволаш тактикасини оптималлаштириш, амалиётдан кейинги асоратлар частотасини ва ҚОВКВдан қон кетиш рецидиви хавфини камайтириш ҳамда яшаб қолиш кўрсаткичларини ошириш имконини берган;
ПГли ЖЦ билан беморлар диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-д/188-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқотнинг олинган натижалари ПГли ЖЦ билан беморлар диагностикаси сифатини яхшилаш, ҚОВКВдан қон кетиш рецидивлари хавфини 4,5%дан 0,8%гача, анастомоз тромбозларини 17%дан 11,5%гача ҳамда касалхонадаги ўлим кўрсаткичини 7,6%дан 0,8%гача пасайтириш имконини берган.