Ниязова Мунира Жуманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек-немис сентиментал насри поетикаси ва типологик хусусиятлари, (“Ёш Вертернинг изтироблари”, “Севгим, севгилим”, “Сунбуланинг илк шанбаси” асарлари мисолида)”. 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.3.PhD/Fil3877
Илмий раҳбар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Рахмоновна, филология фанлари доктори, профессор
Кўчимов Улуғбек Қўчқорович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: немис мутафаккир шоири, ёзувчиси И.В.Гётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” ва ўзбек ёзувчилари Ў.Умарбеков “Севгим, севгилим”, А.Йўлдошевнинг “Сунбуланинг илк шанбаси” асарларини чуқур таҳлил қилиш ва ўзаро таъсир масалалари, умумийлик ва индивидуалликка хос типологик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон бадиий тафаккурида сентименталликнинг майдонга келиш омиллари текширилиб, унинг ижтимоий-фалсафий, бадиий-эстетик намоён бўлиш йўллари ва усуллари аниқланган; сентиментал адабиётга хос бадиий тамойиллар, умумий ва ўзига хос хусусиятлар, Шарқ ва Ғарб сентиментал насрининг типологик жиҳатлари очиб берилган;
Й.В.Гёте “Ёш Вертернинг изтироблари” романининг немис адабиёти тарихи, Ғарб ва Шарқ халқлари адабиёти анъаналарига поетик муносабати назарий жиҳатдан асосланган;
ўзбек адабиётида сентиментал наср элементлари, бунинг Европа ва Шарқ мумтоз адабиёти бадиий консепсиялари, шаклдаги ўзига хослик, миллийлик ва индивидуаллик масалалари далилланган;
Ў.Умарбеков ва А.Йўлдошев ижодида сентиментал сюжет, сентиментал образ, сентиментал услубга хос мураккаб ифода усуллари, оригинал талқин йўллари илмий-назарий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ёш Вертернинг изтироблари”, “Севгим, севгилим” ва “Сунбуланинг илк шанбаси” асарларида сентиментал ҳолатлар” хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
ўзбек адабиётида сентиментал наср элементлари, Европа ва Шарқ мумтоз адабиёти бадиий консепсиялари, шаклдаги ўзига хослик, миллийлик ва индивидуаллик масалалари ҳақидаги илмий-хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг 2022-2023-йилларга мўлжалланган ишларни бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 25-ноябр 04/1-3364-сон маълумотномаси) Натижада, ўзбек адабиётида сентиментал наср унсурлари Ғарб ва Шарқ мумтоз адабиётининг бадиий консепсияларидан таъсирланган ҳолда шакллангани, унинг шаклий ўзига хослиги анъанавий ва янги услуб уйғунлигида ривожланганига оид илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
Ў.Умарбеков ва А.Йўлдошев ижодида сентиментал сюжет, сентиментал образ, сентиментал услубга хос мураккаб ифода усуллари, оригинал талқин йўллари илмий-назарий жиҳатдан исботланганига доир илмий-хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг 2022-2023-йилларга мўлжалланган ишларни бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 25-ноябр 04/1-3364-сон маълумотномаси) Натижада, ўзбек адабиётида сентиментал сюжет, сентиментал образ, сентиментал услубга хос мураккаб поетик ифода усулларида доир илмий материаллар тайёрлашга асос бўлган;
жаҳон бадиий тафаккурида сентименталликнинг майдонга келиш омиллари текширилиб, унинг ижтимоий-фалсафий, бадиий-эстетик намоён бўлиш йўллари ва усуллари аниқланган; сентиментал адабиётга хос бадиий тамойиллар, умумий ва ўзига хос хусусиятлар, Шарқ ва Ғарб сентиментал насрининг типологик жиҳатлари очиб берилганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 25-ноябр, 04/1-3365-сон маълумотномаси) Натижада, жаҳон бадиий тафаккурида сентименталликнинг шаклланиш омиллари, унинг ижтимоий-фалсафий ва бадиий-эстетик ифодаланиш усуллари аниқланиб, сентиментал адабиётга хос тамойиллар ва хусусиятлар, шунингдек, Шарқ ва Ғарб сентиментал насрининг типологик жиҳатларига доир тайёрлашга асос бўлган;
Й.В.Гёте “Ёш Вертернинг изтироблари” романининг немис адабиёти тарихи, Ғарб ва Шарқ халқлари адабиёти анъаналарига поетик муносабати назарий жиҳатдан асосланганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 25-ноябр, 04/1-3365-сон маълумотномаси) Натижада, “Ёш Вертернинг изтироблари” романининг немис адабиёти тарихи, Ғарб ва Шарқ халқлари адабиёти анъаналарига поетик муносабати, муштарак жиҳатлари назарий жиҳатдан асосланганига доир материаллар билан бойитишга хизмат қилган.