Юлдошбеков Авазбек Алишер ўғлининг
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи) номи “Солиқ маслаҳати институтининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Yu1229.
Илмий раҳбар: Эргашев Икром Абдурасулович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент Рузметов Хайрулло Ибадуллаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Артиков Дилмурод Рахматиллаевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда солиқ маслаҳати институтининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган тегишли тавсия ва таклифларни илгари суришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари солиқ маслаҳатчиларининг мижознинг (ишонч билдирувчининг) вакили сифатидаги ҳуқуқларини ва ҳаракатларини чеклашга ҳақли эмаслиги асослаб берилган;
солиқ солиш билан ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар, солиқ органларининг ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва (ёки) ҳаракацизлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш чоғида судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат қилувчи органларда ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларидан, аудио ва видео ёзув қурилмаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши асослантирилган;
солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилиш қоидаларини белгилаши ва уларга риоя этилиши шартлиги, шунингдек, солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга доир талаблар солиқ маслаҳатининг миллий стандартлари билан белгиланиши асослаб берилган;
солиқ маслаҳатчиси ишни сифациз бажарганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги натижасида етказилган зарар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлар учун қонунчиликка мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти олдида жавобгар бўлиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда солиқ маслаҳати институтининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари солиқ маслаҳатчиларининг мижознинг (ишонч билдирувчининг) вакили сифатидаги ҳуқуқларини ва ҳаракатларини чеклашга ҳақли эмаслиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 4-августдаги “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-787-сон Қонуни билан ушбу қонуннинг 15-моддаси 8-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 15-октябрдаги 3/08-201-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф солиқ маслаҳатчиларининг вакиллик қилиш ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган;
солиқ солиш билан ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар, солиқ органларининг ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва (ёки) ҳаракацизлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш чоғида судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат қилувчи органларда ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларидан, аудио ва видео ёзув қурилмаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 4-августдаги “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-787-сон Қонуни билан ушбу қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмининг 13-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 15-октябрдаги
3/08-201-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши солиқ маслаҳатчиларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат қилувчи органларда ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларидан, аудио ва видео ёзув қурилмаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини таъминлашга хизмат қилган;
солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилиш қоидаларини белгилаши ва уларга риоя этилиши шартлиги, шунингдек, солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга доир талаблар солиқ маслаҳатининг миллий стандартлари билан белгиланишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 4-августдаги “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-787-сон Қонуни билан ушбу қонуннинг 20-моддаси биринчи қисмининг 10-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 15-октябрдаги 3/08-201-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф солиқ маслаҳатининг миллий стандартлари асосида солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилиш қоидаларини белгилаши, шунингдек, солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга доир талабларнинг ўрнатилишига хизмат қилган;
солиқ маслаҳатчиси ишни сифациз бажарганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги натижасида етказилган зарар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлар учун қонунчиликка мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти олдида жавобгар бўлиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 4-августдаги “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-787-сон Қонуни билан ушбу қонуннинг 31-моддаси иккинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг
2024-йил 15-октябрдаги 3/08-201-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф солиқ маслаҳатчиси ишни сифациз бажарганлиги ва бошқа ҳаракатлари учун қонунчиликка мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти олдида жавобгар бўлиши қонунда белгиланишига хизмат қилган;
Ушбу таклифлар Ўзбекистонда солиқ маслаҳатчиларининг ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишга, улар томонидан мижозларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қўшимча кафолатлашга хизмат қилади.