Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Эркин Юсуфовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диабетик товон синдромининг даволаш тактикасини танлашда микроциркуляциянинг бузилишини ва артериолосклерозни аниқлаш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib691.

Илмий раҳбар: Бабаджанов Бахтиер Дусчанбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исламов Миралишер Садритдинович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: А.В. Вишневский номидаги хирургия миллий тиббий текшириш маркази федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: оёқларда микроциркулятор бузилишлар ва артериолосклероз (артериосклероз) босқичини ўрганиш, хирургик даволашни такомиллаштириш ва даволаш-ташхислаш чора-тадбирлари алгоритмини ишлаб чиқиш йўли билан диабетик товон синдроми бўлган беморларни даволаш натижаларини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бир томонлама оёқ бармоқларини ампутация қилиш, ДТС фонида қўшма зарарланганда ампутация қилиш, патологик жараённинг кейинги ривожланишини ва гангрена ривожланишининг олдини олиш усули ишлаб чиқилган;

артериолосклерозининг намоён бўлишини рентгенологик аниқлаш мезонларини ва унинг ДТСда патологик жараённинг оғирлигига таъсири мезонлари аниқланган;

99mТс-пертехнетатни оёқ териси остига юбориш орқали радиоизотоп текшируви ёрдамида ДТС билан оғриган беморларда оёқ микроциркуляцияси бузилиш даражасини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

ДТС касалликларида оёқнинг йирингли некротик жароҳатларининг жадаллашиш механизмлари ўрганилган ва орган сақловчи амалиётларнинг бажарилиши асосланган;

бармоқларнинг диабетик гангренасида Шарп бўйича оёқнинг трансметатарзал резекцияси ва оёқнинг II, III, IV бармоқларининг алоҳида зарарланиши ампутация қилиш усуллари такомиллаштирилган;

рентген-радиоизотоп-ультратовуш текширувлари натижасига кўра ДТСнинг кечиш оғирлиги комплекс баҳолаш мезонлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ДТС билан беморларнинг хирургик даволашга қаратилган илмий тадқиқотлар натижаси асосида:

«Бир томонда жойлашган товон бармоқларини қўшма зарарланишида ампутация усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04963-сон патент, 2014 йил). Тавсия этилган аъзоларни сақловчи амалиёт усули қайта амалиётлар ва катта ампутациялар бажариш хавфини камайтирган;

«Диабетик товон синдромини ташхислаш ва даволашда янги ва стандарт ёндашувлар» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 июлдаги 8н-д/167-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсияларни амалиётга татбиқ этиш беморларни шифохонада даволаниш харажатларини 2,5 мартага камайтиришга имкон берган;

ДТСли беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий касалхонаси йирингли хирургия бўлими, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси рентген-радиология бўлими, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси, Республика йирингли хирургия марказлари амалий фаолиятига тутбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 июлдаги 8н-д/167-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари қайта амалиётларни 30,85%дан 6,94%гача, катта ампутацияларни 40,43%дан 9,6%гача, шифохонада бўлиш ўртача давомийлигини 23,35±2,82 дан 17,15±1,46 кунгача қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish