Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқаров Ихтиёр Бахтиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш методикаси”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped256.

Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Халилова Шахноза Турғиновна, педагогика фанлари доктори; Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадибўлажак касб таълими ўқитувчиларини тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

касб таълими йўналишларида тадқиқотчилик фаолиятини амалга ошириш алгоритмининг изланиш, йўналтириш, тизимлилик, технологик ва умумлаштириш каби тузилмавий хусусиятларини инновационлик тамойили асосида дифференциаллаш орқали талабаларнинг касбий педагогик фаолияти компонентлари ташкилий функциялари такомиллаштирилган;

 кибернетик, эҳтимолий ва моделлаштириш каби техник ёндашувлар асосида талабаларнинг интегративлик ва рақобатдошлилик қобилиятларини ривожлантириш орқали ижодий-яратувчанлик ҳамда тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш босқичлари (мотивацион-йўналтириш, таҳлилий-прогностик, касбий-изланиш, рефлексив-баҳолаш) мазмуни ишлаб чиқилган;

тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашда талабаларнинг мақсадли, мазмунли ва фаолиятли амалий кўникмаларини блок-модулли ёндашув асосида ўқув-методик таъминоти ва умумкасбий фанларини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;

комплекс педагогик тажрибалар ва ижодий касбий топшириқларни компьютерли моделлаштириш асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонлари (репродуктив, вариатив, қисман-изланувчи ва изланувчи-креатив) оптималлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Замонавий таълим шароитида касб таълими йўналиши талабаларини тадқиқотчилик фаолиятга тайёрлашнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

бўлажак касб таълими ўқитувчилари тадқиқотчилик фаолиятини амалга ошириш алгоритми тузилмаси компонентлари, фаолият хусусиятлари, тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш босқичлари, ўқитишнинг жамоавий усуллари, дидактик имкониятларидан фойдаланишга оид таклифлардан касб таълими таълим йўналиши ва мутахассислари бўйича малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 сентябрдаги 89-03-3321-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар олий таълим муассасалари касбий таълим йўналишларида ўқув жараёнини ягона ёндашув асосида ташкил этиш, талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришга ва таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлик даражаси мезонлари, мураккаб педагогик тажрибалар ва касбий топшириқларни компьютерли моделлаштириш, интегративлик, рақобатдошлилик, мажмуавийлик, тизимлилик ва мантиқийлик тамойилларига оид таклифлардан “Талабаларни тадқиқотчилик фаолиятга тайёрлаш методикаси” махсус курсини ишлаб чиқишда ва таълим-тарбия жараёнига жорий қилишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 сентябрдаги 89-03-3321-сон маълумотномаси). Мазкур махсус курс олий таълим муассасаларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлашда, уларда шахсий ва касбий муҳим сифатларини ривожлантиришга ва тадқиқотчилик, технологик ва креатив компетенцияларини шакллантиришга имкон берган;

ўқитишнинг блок-модулли ёндашуви, ўқув материаллари ва ижодий-интелллектуал топшириқлар ҳамда ҳисоб-график ишларини бажаришга ва умумкасбий фанларини ўқитишда талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш компетенцияларини шакллантиришга мўлжалланган “Олий таълим муассасаларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тадқиқотчилик фаолиятга тайёрлаш методикаси” ўқув-услубий қўлланмаси ҳамда ўқув услубий таъминоти ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 сентябрдаги 89-03-3321-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув услубий таъминот касб таълими йўналишлари талабаларини ижодий касбий топшириқларни компьютерли моделлаштириш асосида тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш жараёнида фойдаланиш учун унинг дидактик имкониятларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish